Latest news

17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  167 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  29 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон) News

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати раҳбари, журналист Хайрулла Холиқов билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Агар фақат бир кишини айтишга тўғри келса, бу Лионель Месси. Лекин кучли футболчилар кўп. Масалан, ўйини кўрганларим орасида Зинедин Зидан, Тьерри Анри, Роналдиньо, Алессандро Дел Пьеро, Алан Ширер, Неймар ва бошқалар. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Учта энг чиройли голни айтиб ўтсам: 

1. ЕВРО-2000 финалида Давид Трезеге урган голи. 

2. ЕЧЛ-2002 финалида Зидан урган гол. 

3. ЖЧ-2018 саралаш ўйинида Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея дарвозасига киритган тўпи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Футболчилардан Златан Ибрагимович. Мураббийлардан Антонио Конте. Раҳбарлардан Роман Абрамович. Ҳакамлардан Пьер Луижи Коллина. Шарҳловчилардан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. Журналистлардан Нодирхўжа Юлдашев. Мухлислардан Абдураҳмон Фозилов. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Эктор Купер.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов. Чунки у Қаршига бориб, "Насаф" билан Баҳрайндаги ОФК Кубоги финалига кета олмай, Тошкентга қайтиб келди (виза чиқмади). 

- Сизнингча, бугунги ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Футболимиздаги барча соҳаларда танқид қилса бўладиган мавзулар етарли деб ўйлайман. 

- Сиз бевосита стадионда кузатган энг охирги ўйин?

- 27 ноябрь куни Қаршида ўтказилган "Насаф" – "Локомотив" баҳси. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилардан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ўз фаолиятини тугатган футболчилардан рамзий терма жамоа:

Дарвозабон - Фабьен Бартез

Ҳимоячилар - Роберто Карлос, Фернандо Йерро, Алессандро Неста, Лилиан Тюрам.

Ярим ҳимоячилар - Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Роналдиньо.

Ҳужумчилар - Тьерри Анри, Андрей Шевченко.

Мураббий - Висенте дель Боске

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кино актёрлардан Арнольд Шварценеггер. Ёзувчилардан Ўткир Ҳошимов. Шоирлардан Абдулла Орипов. Футболчилардан Тьерри Анри. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Баъзан шу ишни бугун қилишим керак дейман-у, лекин нимадир бўлиб ортга сурилаверади. Таваккалчи эмаслигим ўзимга ёқмайдиган жиҳат. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Менимча, 2000 йил университетга ўқишга кирганим бўлса керак.

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика