Latest news

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  0 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  5 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  5 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

"8+3". Артур Геворкяннинг Ривалдо ва Черандан устун томонини биласизми? (5-сон) News

"8+3". Артур Геворкяннинг Ривалдо ва Черандан устун томонини биласизми? (5-сон)

"8+3" рукни давом этади. Бу гал АГМК жамоасида фаолият юритаётган таниқли журналист ва инсайдер Шаҳбоз Беғамов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким? 

- Афсонавий Зафар Холмуродов.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз?  

- "Барселона"-2011, "Бавария"-2013, Германия-2014, "Бавария"-2020

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси? 

- Камолиддин Кенжаевнинг "Қизилқум" дарвозасига урган голи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?  

- Томас Мюллер ва Жозе Моуринью.

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди? 

- 2010-2015 йиллардаги терма жамоа.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким? 

- Ном жиҳатдан Ривалдо. Ўйин тарафлама Драган Черан, натижалари эътибори билан деярли барча ютуққа эришган Артур Геворкян.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг. 

- Жаҳон ва ўзбек футболчиларидан аралаш мен ёқтирган ўйин услубига мос футболчиларни танлайман: Нойер - Камолиддин Кенжаев, Жером Боатенг, Шерзод Аъзамов, Филипп Лам - Бастиан Швайнштайгер, Миржалол Қосимов - Арьен Роббен, Томас Мюллер, Алессандро Дель пьеро - Зафар Холмуродов. Бош мураббий: Юпп Хайнкес.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг (ва битта қаҳрамон). 

- "Шайтанат" ва "Кичкина табиб". Асадбек.

- Сиз учун бахт нимадан иборат? 

- Тинчлик, саломатлик ва оилавий хотиржамлик.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз? 

- 2006 йили март ойида бошлаб содир бўлган воқеалар.

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон)

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика