Latest news

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди News

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони сифатида танилган, ўзининг унутилмас футбол шарҳлари билан мухлислар қалбидан жой олган Ахбор ака Имомхўжаев кеча — 19 февраль куни ўзининг 82 ёшини қарши олганди.

Байрам давом этаётган бир вақтда Ахбор ака учун қувончли бўлган яна бир хушхабар етиб келди. Айнан шу куни атоқли футбол шарҳловчисининг 12-эвараси дунёга келди.

Ахбор ака 5 фарзандни тарбия қилди (улардан бири бандаликни бажо келтирган). Ибратли оилада 15 нафар набира улғайди. Кечадан эътиборан эса эваралар сони 12 нафарга етди.

Биз сайтимиз номидан Ахбор ака Имомхўжаевга кечагидек бахтли кунларнинг яна кўпини тилаб қоламиз! Фарзандлар, набиралар ва абиралар қуршовида мана шундай файзли ҳаёт кечириш барчамизга насиб қилсин!

P.S. Имомхўжаевлар хонадонида 11-эвара ўтган йилнинг 12 августида дунёга келган бўлиб, ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев Ахбор ака ва Фарида аяларнинг никоҳ тўйлари кунида ота бўлиш бахтига мушарраф бўлганди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика