Latest news

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  8 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  9 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  8 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

8 март куни хотин-қизларга “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиш бепул бўлади News

8 март куни хотин-қизларга “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиш бепул бўлади

8 март куни Олий лигада 2-тур учрашувларига старт берилади. Шу куни Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув “Локомотив”нинг миллий чемпионат доирасидаги янги мавсум ҳисобидан илк уй ўйини бўлгани боис “Темирйўлчилар” жамоаси ушбу учрашувга катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ўйин 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами нишонланадиган санада ўтиши сабабли шу куни стадионимизга ташриф буюрадиган гўзал ҳилқат вакилаларига бир қатор сюрпризлар ҳозирлаб қўйилди.

Барча аёлларга “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиш учун стадионга кириш бепул бўлади. Қолаверса, учрашув бошланиши арафасида ва танаффус вақтида элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилади.

Шунингдек, шу куни пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйларидан бири тарбияланувчилари ўйинга ташриф буюришади. Улар ўйин бошланиши арафасида ҳар икки жамоа футболчиларига майдонга чиқиб келишда ҳамрохлик қилишади.

8 март куни барча футбол ишқибозларини “Локомотив” стадионида кутамиз! Келинг, “миллионлар ўйини”дан завқланинг, янги “футбол мавсуми ҳавоси”дан нафас олинг!


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика