Latest news

15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  9 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  1 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   7 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1

Минори Сато Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари билан учрашди. ВИДЕО News

Минори Сато Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари билан учрашди. ВИДЕО

Хабарингиз бор, 31 март куни Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари назорат учрашувида куч синашдилар.
Ушбу халқаро ўртоқлик учрашуви арафасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг япониялик легионери Минори Сато Тошкент давлат шарқшунослик институти талабалари ва япон филологияси кафедраси ўқитувчилари билан учрашди.

Кунчиқар юртдан ташриф буюрган ярим ҳимоячига “Бунёдкор” ФК матбуот хизмати рахбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев хамроҳлик қилди. Меҳмонлар япон филологияси кафедраси, япон адабиёти кутубхонаси ва япон тилига ихтисослашган хоналарда бўлишди. Кафедра мудири Элёр Матчонов ва япониялик профессор Сугано Рейко ушбу тилни ўқитиш жараёни қай даражада олиб борилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Институтнинг етакчи мутахассисларидан бири, кафедра мудири Жумали Шабанов меҳмонларни талабаларга таништирди. Шунингдек, тадбир давомида Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борган, Минори Сатонинг майдондаги ҳаракатларидан тузиб чиқилган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг “Бунёдкор”нинг япониялик футболчиси талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

ФУТБОЛ ҲАҚИДА

- Нега айнан футболчиликни танлагансиз?

- Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман. Бу йўлда болалигимдан машғулотлар ўтказишни бошлаганман. Ҳозирда ҳам тайёргарлигимни асло сўндирмаганман.

- Болалигингизда қайси футболчига ҳавас қилгансиз?

- Япониялик футболчилардан Хидетоши Накатага, хорижликлардан эса бразилиялик Рональдиньога. Ҳозирда эса Андрес Иньестанинг ўйинлари ёқади.

- Сиз турли мамлакатларда футбол ўйнагансиз. Ўзбекистон чемпионатининг ўйин услуби ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳар бир мамлакатнинг ўз жамоалари бор. Бир мамлакатнинг ҳамма жамоаси ҳам деярли бир хил услубда ўйнамайди. Қисқа қилиб айтганда, ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Агар Ўзбекистон чемпионати ҳақида умумий гапирадиган бўлсам, бу ерда ўйин абжирлик ва босим ўтказишга интилувчанликка қаратилган.

- Сиз қайси топ жамоага мухлислик қиласиз ва қайси футболчининг ўйини ёқади?

- “Барселона” ишқибозиман. Футболчилардан Андрес Иньестанинг ҳаракатларидан роҳатланаман.

- Машғулотларга кеч қолиб турасизми?
- Машғулотга кеч қолиш бу – жарима тўлаш! Шундай экан, кеч қолмаслик керак. Умуман, профессионал футболчи ўз тартибига эга бўлиши керак.

- Профессионал футболчи бўлиш орзусидаги ёшларга қандай маслаҳатлар берасиз?
- Ҳамма билан бир хил шуғулланаётганлар кўпларнинг бири бўлади. Агар энг зўри бўлишни истасанг, шунга яраша меҳнат қилиш керак. Муваффақиятга албатта оғир меҳнат орқали эришилади.

“БУНЁДКОР” ҲАҚИДА

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачонгача тузилган? Юртимизда яна қанча вақт тўп тепмоқчисиз?

- Клуб билан келишувимиз 2016 йилгача мўлжалланган. Менга бу ер жуда ёқади ва фаолиятимни “Бунёдкор”да давом эттиришга қарши эмасман. Агар Европадан яхшироқ таклиф тушса, ўйлаб кўраман.

- Нимага 9-рақамни танлагансиз?
- Умуман олганда, менга 10-рақам ёқади. Бироқ жамоага келганимда 9-рақам бўш эди. Ўйлашимча, энг асосийси рақам футболчини эмас, футболчи рақамни машҳур қилади.

- Сиз ярим ҳимоячисиз. Лекин кўпроқ ҳужумчилар ўз голлари билан мухлислар оғзига тушишади. Сиз олдинги чизиқ вакили бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?
- Ҳозирги пайтда Сергей Лушан жамоага учта ҳужумчи тактикасини жорий қилган. Бу эса ўз-ўзидан қизиқарли ва ҳужумкор ўйин кўрсатишни талаб этади. Майдонда ҳамма футболчининг ўз вазифаси бўлади. Тўп тепаётган амплуамиздан қатъи назар ҳар биримиз жамоа ғалабаси учун курашамиз.

- Тошкент дербиси ҳақида нималар дея оласиз?
- Дерди – ҳамма жойда ўз номи билан дерби. “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоаларига қарши одатдагидан бошқачароқ тайёрланамиз. Бундай аҳамиятли учрашувлардаги муваффақиятлар ёқимли.

- “Бунёдкор” жорий йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлай олмади – уч ўйинда атиги бир очко. Бунга нима сабаб, деб ўйлайсиз?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Осиё Чемпионлар лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Улар ҳам ғалаба ҳақида ўйлашяпти. Лекин, шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, биринчи даврада биздан омад очиқчасига юз ўгирди. Олдинда яна учта ўйин бор. Ҳаммасини ўзгартириш имкониятига эгамиз.

ФУТБОЛДАН ТАШҚАРИДА

- Бўш вақтларингизни қандай ўтказасиз?

- Мусиқа тинглайман, китоб ўқийман, телевизор кўраман.

- Турли мамлакатларда истиқомат қилгансиз. Қайси миллат қизлари чиройлироқ?

- Қийин савол. Фикримча, (кулиб) Белоруссия ва Латвия қизлари анча гўзал бўлса керак. Ўзбек қизлари улардан асло қолишмайди.

- Ўзбек таомларидан қайсиларини ёқтирасиз?
- Сўзсиз, ош!

- Берилган саволлар ва бошқа мавзудаги суҳбатлардан келиб чиқиб, ўзбекистонлик талабаларнинг япон тилини қай даражада ўзлаштиришаётганига баҳо бера оласизми?
- Ҳеч қандай иккиланишларсиз айта оламанки, ўзбекистонлик талабалар япон тилида эркин суҳбатлашишмоқда. Ушбу ўқув даргоҳида 250дан зиёд талабаларни япон тилини ўрганаётганлиги мени лол қолдирди. Учрашувга таклиф этган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Яна Сизлар билан учрашувларга тайёрман. Сизларни “Бунёдкор” стадионига ва жамоамизнинг ўйин ўйинларига таклиф қилиб қоламан.

Тадбир якунида Минори Сато тадбирда иштирок этганлар билан фотосессияда иштирок этди.

TAS-IX


TAS-IX эмас


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика