Latest news

20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  42 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  59 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  41 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

ОЧЛ. Бугун "Бунёдкор" Тошкентда, "Пахтакор" Саудия Арабистонида синовдан ўтади News

ОЧЛ. Бугун "Бунёдкор" Тошкентда, "Пахтакор" Саудия Арабистонида синовдан ўтади

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури бугун старт олади.
Бугун "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари ўз ўйинларини ўтказишса, эртага "Локомотив" ҳамда "Насаф" иккинчи турдаги учрашувларда иштирок этишади.

Биринчи турда Саудия Арабистонида "Ал Наср" билан дуранг ўйнаган "Бунёдкор" бугун Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилади. Ушбу жамоа илк турда ўз уйида "Лаҳвия"ни 3:0 ҳисобида таслим қилганди. "Қалдирғочлар" иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Ўтган ҳафта Тошкентда 10 киши бўлиб қолганига қарамай Эроннинг "Нафт Теҳрон" клубини мағлуб этган "Пахтакор" бугун Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" қарши ўйнайди. Рақиб жамоа биринчи турда "Ал Айн" билан дуранг ўйнаганди - 0:0. Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 22:20да бошланади.

Иккала ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Бундан ташқари СПОРТ телеканали ҳар иккала баҳсни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.

"Локомотив" ҳамда "Насаф" ўйинлари ҳақида эртага алоҳида маълумот берамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика