Latest news

13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  4 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  8 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5

6та ўйин, 1 дуранг ва 5 мағлубият. Қосимов АГМК бошқарувида ҳали Арвеладзени мағлуб эта олмаган News

6та ўйин, 1 дуранг ва 5 мағлубият. Қосимов АГМК бошқарувида ҳали Арвеладзени мағлуб эта олмаган

Эртага Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилади.

Бу йил ҳам нафақат ўтган йил, балки 2018 йил мавсумдаги каби Ўзбекистон Кубоги финалида АГМК ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради. Ўтган йил "Локомотив" стадионида кечган баҳсда АГМК 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

Ундан олдинги йил Фарғонада бўлиб ўтган Кубок финалида АГМК 3:1 ҳисобида зафар қучиб ўз тарихида илк бор Кубокни қўлга киритган. Лекин, у пайт жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов эди. 

2019 йилдан АГМК бошқаруви Миржалол Қосимов қўлига ўтди. Ўтган йил олмалиқликлар Қосимов қўл остида "Пахтакор"га қарши 4 марта расмий ўйинда майдонга тушиб, барчасида мағлуб бўлишди. Суперлигада 0:3 ва 1:4, Кубок финалида 0:3, Лига Кубоги финалида 2:6. 

Бу йил ҳисобидан жамоалар Суперлигада ўзаро курашиб, "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда 2:2 қайд этилди. АГМК майдонида бўлиб ўтган иккинчи давра учрашувида "Пахтакор" рақибини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов АГМК бош мураббийлигини қўлга олганидан бери Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"га қарши шу пайтгача 6 бор жамоани майдонга олиб тушган. Шундан биттасида дуранг ва 5 марта мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 6-24.

Шу ўринда мухлисларни қизиқтираётган савол: Қосимов АГМК бош мураббийи этиб тайинланганидан бери илк бор грузиялик мураббийни мағлуб этадими ёки Арвеледзе "Пахтакор" билан иккинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритадими? Буни албатта эртанги финал якунида билиб оламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика