Маҳди Али: "Ўзбекистон ўз даражасида ўйнади"
15 oct 2014 12:17
News
Маҳди Али: "Ўзбекистон ўз даражасида ўйнади"
БАА - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Маҳди Али баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун биз ўйнамадик дея олмайман, шунчаки Ўзбекистон ўз даражасидаги ўйинни намойиш этди холос. Биз билан ўйинларда улардан доимо омад юз ўгириб келаётган эди. Бугун рақибларимиз сафида ҳаракат қилган футболчилар ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқладилар. Аслини олганда улар нима учун Қатар ва Баҳрайнни юта олмаганликларини тушуна олмадим, балки мослашиш жараёни сабабдир. Менга кўпроқ Одил Аҳмедов ва ҳимоя марказидаги Анзур Исмоиловнинг ўйинлари ёқди. Азиз Ҳайдаровни мен айтиб ўтирмайман, барчангиз биласиз. Бу ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди, энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрган ҳолда, Осиё Кубогида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Маҳди Али ўйиндан кейин.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments