Latest news

15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  3 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  8 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? News

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими?

Кеча бўлиб ўтган Россия - Саудия Арабистони учрашуви билан ЖЧ-2018 баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Россия Саудия Арабистонини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Албатта, бундай натижа қайд этилишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. Чунки Россия ўртоқлик ўйинларида деярли ғалабага эришмаган, натижада бош мураббий Станислав Черчесов маҳаллий ОАВ томонидан кескин танқидга учраганди.

Аммо ўртоқлик учрашуви бошқа, расмий ўйинлар бошқа эканини кечаги беллашув кўрсатиб берди. Руслар ортиқча қийинчиликсиз саудияликларни мағлуб этишди. Қолаверса уларга омад ҳам кулиб боқди. Чунки дарвоза томон аниқ тепилган тўплар голга айланаверди. Тўғриси, мен Россиянинг ғалабасига шубҳа қилмагандим, фақат ҳисоб шунчалик йирик бўлишини кутмагандим. Россия 2:0 зафар қучса керак деб тахмин қилгандим.

Аслида-ку 3:0га тортадиган ўйин бўлди, фақат 90-дақиқадан кейин араблар гол керакми, ураверинглар дегандек яна иккита ўтказиб юборишди. Ва мана шу охирги иккита гол умуман ортиқча бўлди. Бу билан Саудия нафақат ўзига, балки Осиёга бўлган эътиборни пасайтириб юборди. Энди бошқалар ҳам Осиёда футбол анча орқада экан демаса бўлгани.

Аслини олганда Россия терма жамоаси у қадар кучли эмас. Шунчаки араблар жуда ёмон ўйнашди. Худдики уйқусираб ҳаракат қилишди. Жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, кейинчалик ҳайдаб юборилган Берт ван Марвейкнинг уволи урди шекилли. Модомики Осиёда яшар эканмиз, Осиё жамоаларининг ҳар бири бизни қизиқтиради. Мундиалда қатнашаётган бешта жамоадан ҳеч бирига бефарқ эмасмиз.

Ва шуни айтишни хоҳлардикки, кечаги 5:0 Осиё футболига берилган баҳо эмас. Бу баҳо фақат Саудия Арабистонининг ҳозирги ҳолатига берилди. Аммо қолган тўрт жамоа - Австралия, Эрон, Япония ва Жанубий Кореянинг бугунги савияси Саудияникидан анча баланд ва шу жамоалардан ҳеч бўлмаса иккитаси мундиалда сенсация кўрсата олади деб ўйлайман.

Албатта, кечаги 5:0 ОФКга аъзо давлат сифатида бизга ҳам оғир ботди, лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Жаҳон чемпионати энди бошланди. Саудиянинг йирик мағлубияти Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? Шахсан ўзим бундай демаган бўлардим, чунки буёқда яна тўртта жамоанинг борлиги ва уларнинг ўйини арабларга нисбатан кучлилиги ич-ичимдан хавотирга ўрин йўқ демоқда. Шундай экан, қитъадошларимизни кузатишда ва ишонишда давом этамиз.

ЖЧ-2018. Осиё жамоаларининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

1-тур учрашувлари
14 июнь. 20:00. 
Россия - Саудия Арабистони 5:0
15 июнь. 20:00. Марокаш - Эрон
16 июнь. 15:00. Франция - Австралия
18 июнь. 17:00. Швеция - Жанубий Корея
19 июнь. 17:00. Колумбия - Япония 

2-тур учрашувлари
20 июнь. 20:00. 
Уругвай - Саудия Арабистони
20 июнь. 23:00. Эрон - Испания
21 июнь. 17:00. Дания - Австралия
23 июнь. 20:00. Жанубий Корея - Мексика
24 июнь. 20:00. Япония - Сенегал 

3-тур учрашувлари
25 июнь. 19:00. 
Саудия Арабистони - Миср
25 июнь. 23:00. Эрон - Португалия
26 июнь. 19:00 Австралия - Перу
27 июнь. 19:00. Жанубий Корея - Германия
28 июнь. 19:00. Япония - Польша

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика