Latest news

20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  1 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  8 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  7 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  8 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Кам сонли имкониятлар яратдик ва улардан фойдалана олмадик. Лекин иккинчи бўлимдаги ўйинимиз эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Балки ўйин даражасида сифат етишмагандир. Бунга очиқ ўйин намойиш этганимиз сабаб бўлиши мумкин. Гол ўтказиб юборишимизга ҳам сифатли ҳимоялана олмаганимиз таъсир қилди. 

- "Бунёдкор" мавсумни яхши бошлаганди. Бироқ сўнгги ўйинлардаги натижалар клуб мухлисларини хафа қилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Биласизми, бунинг сабабини ўзимиз ҳам қидиряпмиз. Бу ҳам бир тажриба. Ҳозир шундай даврни бошдан кечиряпмизки, ғалаба қозониш қийин бўляпти. Кўп мағлубиятга учраганмиз йўқ, шунчаки ғалаба қозониш қийин бўляпти, яъни дурангларимиз сони кўпайиб кетди. Бунинг сабабини қидиришда давом этамиз. Хурсанд қилаётган бир жиҳати, ҳар доим бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Ҳар ўйинда кимдир хато қилиши мумкин, аммо хатолар – футболнинг бир бўлаги. 

- Бундай натижаларга жамоадаги ички муҳит ҳам таъсир ўтказмайдими? Яқинда клуб спорт директори Ислом Иномов ишдан кетди. Шунингдек, раҳбарият ва мураббий ўзгариши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар мавжуд.

- Ҳа, ўйиндан аввал шундай гап-сўзлар ҳақида эшитдик. Балки ташқаридан кимдир таъсир ўтказмоқчидир. Жамоа аъзоси сифатида шу нарсага 100 фоиз аминманки, мураббийлар штаби ва футболчилар – бир жамоамиз. Шунақа пайтда бирлашмасак, ғалаба қозониш янада қийинлашади. Балки бу таъсир қилаётгандир. Лекин футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас. Биз футбол ўйнашимиз, ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Шундагина жамоага ёрдам берган бўламиз. Чунки бундай ҳолатлар кўп жамоаларда учраб туради. Бундай воқеа-ҳодисаларга чалғисак, ўз ишимизни эсдан чиқариб қўйишимиз мумкин. 

Rating: +1   

Comments

+2   
15 jun 13:04:43
Davlat
Hurmatli futbol muxlislari. Aziz Turg'unboyevga ovoz beringlar, turning eng chiroyli gol nominatsiyasida. Azizda 24 %, Janubiy Koreyalik Li Ka In da 72 %. Qolgan nomzodlarda ancha past foiz
+1   
15 jun 16:23:46
Davlat
Reply to comment by Zayniddin Raximov
Каерда овоз берамиз
https://www.the-afc.com/en/national/asian_qualifiers.html/news/asianqualifiers-vote-for-your-visa-best-goal-of-md9-10
+1   
15 jun 14:13:58
Zayniddin Raximov
Reply to comment by Davlat
Hurmatli futbol muxlislari. Aziz Turg'unboyevga ovoz beringlar, turning eng chiroyli gol nominatsiyasida. Azizda 24 %, Janubiy Koreyalik Li Ka In da 72 %. Qolgan nomzodlarda ancha past foiz
Каерда овоз берамиз
+1   
15 jun 12:49:40
Utkirjonnurmatov
Яшанг футбол миллионлар ўйини. Футбол ⚽ривожланиб бормоқда. Олға Ўзбекистон
+1   
15 jun 12:47:57
Utkirjonnurmatov
Яшанг футбол миллионлар ўйини. Футбол ⚽ривожланиб бормоқда. Олға Ўзбекистон ????????????????????????????????????????????????????????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика