Latest news

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  30 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  8 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади News

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон футбол ҳакамлиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳакамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилди.

Бугун “Чиғатой” спорт базасида ЎФА раҳбарияти, тажрибали инструкторлар ҳамда истиқболли ёш ҳакамлар иштирокида академиянинг расмий очилиши муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга академиянинг асосий вазифалари, ўқув дастурлари ҳамда ёш ҳакамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз нутқида ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳакамлигининг тараққиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, илгари амалга оширилмаган бу ташаббус мамлакатимиз ҳакамлик тизимини жаҳон стандартларига мослаштиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

“Футбол ҳаками ҳар бир қоида, ҳар бир тафсилотни мукаммал билиши, доимо ўз устида ишлаши зарур. Ҳакамлик – бу нафақат билим, балки фидойилик ва юксак масъулиятни талаб қиладиган касб”, деди Равшан Эрматов.

Ҳакамлар академияси ёш мутахассисларга халқаро майдонларда ўйинларни бошқариш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни шакллантиришда, уларнинг касбий ривожида муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида ўзбек футболининг нуфузи ва сифати ошишига хизмат қилади.

Янги Академия нафақат ўқув маркази, балки ёш ҳакамлар учун тажриба алмашиш, таҳлил қилиш ва доимий ўсиш учун имконият тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, академиядаги таълим жараёни 6 та модулдан иборат бўлиб, амалий машғулотлар орқали саралаб олинган 25 нафар ҳакамлар 6–12-май кунлари ўқув курсининг 1-модулида иштирок этишади. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ҳакамлар Биринчи лига, Пролига, Суперлига ва ОФК таснифидаги турнирларни бошқариш учун тавсия этилади.


Rating:    

Comments

   
07 may 20:12:14
Demirbay Deniz
Нимани урганишади у ерда хакамлар?
   
07 may 19:47:12
Saidjahon
Супер янгиликку...бошка изох топа олмадим.
   
07 may 18:12:55
dessi anvar
ўзбек ва жаҳон футболи учун оламшумул воқеа юз берибди вооо ажабоо қарсаклар энди қайси клуб пинкодга тушади
   
07 may 17:59:16
oltin top
Кечик полларга этибор бермай бирон жамоани эркин уйнашига катта шароит яратиб беришни нархини, ракибгга йук жойдан кизил бериб ракибни кучсизлантириб беришни нархи,йук жойдан пеналти куйиб беришни нархлари акадимиямиздаги еш хакамларга тушинтириб борилади....деб кушимча хам килингларда )))(хазил)
   
07 may 17:30:59
Alixon Qodirov
Bemaza qovunni urig'i kup buladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика