Latest news

15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  0 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  1 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  8 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  12 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади" News

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Сречко Катанец ва миллий терма жамоа атрофидаги вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Сизга Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушдими? Мавжуд вазият бўйича фикрларингизги билдириб ўтсангиз...

- Менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. Билишимча, Сречко Катанец бугунги рейс билан учиб келиши лозим эди, аммо унинг соғлиғи бунга йўл қўймаган. Ўқиганингиздек, кейинги ўйинларда терма бошқаруви бош мураббий ёрдамчилари Алеш Чех ҳамда Владо Радмановичга топширилган. Ҳозирча бошқа гап-сўз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Бу – ватан жамоаси. Ёрдам керак бўлса, ҳамиша тайёрмиз.

- Бу терма жамоа ўйинларига қанчалик таъсир қилади?

- Албатта, таъсир қилади. Ҳар ҳолда Сречко Катанец бош мураббий. Кўп йигитлар уни эшитади ва унинг айтганларини қилади. Бош мураббий – бу бош мураббий. Унинг ўрни бўлакча. Бир-иккита ўйинда ўрни билинмаслиги мумкин, аммо у бўлса, барибир бошқача. Аввало, Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Унга шифо тилаб, ҳеч кимга бундай дард бермасин деймиз. Ўйлайманки, ёрдамчи мураббийлар ҳам яхши мутахассислар сирасига киради. Жамоада анча вақтдан бери ишлашади, терма жамоани қандай тайёрлаш кераклигини яхши билишади. Сречко ҳам узоқдан бўлса-да, кўмаклашиб турса керак. Олдинда иккита муҳим ўйин турибди. Уйда ўйнаяпмиз, юз фоизлик натижа бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади. Футболчилар ҳам бу нарсани тушунган ҳолда тажриба ва маҳоратларини ишга солишларига ишонамиз.

Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика