Latest news

07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  2 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  0 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  1 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  4 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  9 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  5

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик" News

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Нима дейишим мумкин, ҳалиям эски ҳаммом, эски тос. Ёш болаларга ўхшаб хатога йўл қўйдик. Аммо бу ҳам ўйинда бўп турадиган нарса. Бу ҳеч қанақа баҳона эмас, уч-тўртта ўйиндан бери шунақа хатолар кетма-кет давом этяпти.

Қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шу ўринда мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман, рақиб жамоани эса ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.

Бугун охиригача курашдик, ҳаракат қилдик, лекин "Бухоро" бизга имкон қолдирмади. Жуда бир оддий вазиятларда ўйинни бой бериб қўйяпмиз. Йигитлар охиригача ўйнашяпти, кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишяпти, аммо ёш болаларча хатога йўл қўймоқдамиз. Ўйинни такрор кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз. Биринчи даврани тугатиб ҳаммасидан тўғри хулоса чиқарган иккинчи даврага ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз биринчи таймда гол урди, иккинчи бўлимда ҳам тўп киритди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб гол ҳисобга олинмади. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Нимаям дердим, бугунги баҳсда VAR ишлади, ҳакамлар монитор олдига бориб вазиятни такрор кўриб қарор чиқаришди. Футболда ҳаммаси зўр бўлади деб ўйлаш хато. Муҳими шуки, футболни яхши ўйнаш керак. Оддий хатолар қилиш керак эмас.

"Офсайд" белгиландими, демак бўлган. Мен аслида ҳакамларни муҳокама қилмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ўйин тезлигини оширишимиз керак. Бугун рақиб дарвозабони биринчи дақиқалардан ётиб олишни бошлади. Бу баҳона эмас. Кейин эса тоза ўйин вақти кам бўлди деб гапириб юрамиз.

Футболчилар югуришни, футбол ўйнашни хоҳлайди, уларга имкон бериш лозим. Чунки стадионга келган мухлис футбол кўриш учун келади. Агар жароҳат ва бошқа бўлса гап йўқ, лекин кураш бўлмасдан ётиб олаверса қанақасига футбол тезлашади. Бу ҳолат фақат бугун содир бўлгани йўқ, аслида "Шўртан" билан ўйинда бошланганди. Ўйинни кўриб чиқинг, қанча пауза бўлгани кўринади. Буни гап чиққанда айтиб қол мақолига амал қилиб айтяпман. Бизга тезкор футбол керакми, ҳамма жиҳатни ҳисоб олишимиз зарур бўлади

Rating: +3   

Comments

+2   
25 jun 23:06:11
Усмонбек
Сабр тилайман окмк Миржалол акага кейинги уйинларда омад сизга камандайзга
+1   
25 jun 23:21:27
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Айрис уйинчилар асосий таркибда у́рни йу́колмаслигини билади ва билганича у́йнуради. Бугун у́шалар хато килишди дарвозабон эса умуман Олий лигага тортмиди. Лекин ассортиа тушувради. Ёшларга имконият бермасдан хато килганларни тушуруврамиз.
Олдинги ўйинларни кўрган бўлсайиз. АГМА фақат давозабонлар ҳатоси билан тўп ўтказиб юбориябди. Жавоҳирга қўшилиб ёш дарвозабонлар ҳам, хато қилишиябди. Айниқса Жавоҳир насафга қарши ўйинда. Иккинчи голда ёш болаларга хато қилди!
   
26 jun 06:01:56
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Битта насафга карши эмас бошка жамоаларига карши хам мандраж ушаб турибди
Ёзганимни ўзи тушундийизми?
   
26 jun 00:55:28
Миродилжон
Кимда зато булмайди
   
25 jun 23:24:32
Жамшид Jamshid
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Олдинги ўйинларни кўрган бўлсайиз. АГМА фақат давозабонлар ҳатоси билан тўп ўтказиб юбориябди. Жавоҳирга қўшилиб ёш дарвозабонлар ҳам, хато қилишиябди. Айниқса Жавоҳир насафга қарши ўйинда. Иккинчи голда ёш болаларга хато қилди!
Битта насафга карши эмас бошка жамоаларига карши хам мандраж ушаб турибди
   
25 jun 23:05:57
Nodirbek Axmedov
Кубок доирасида Олмалиқ иккинчи маротаба Бухоро тўсиғидан ўта олмаябди. Чемпионат 2-давраси Бухоро ўз майдонида мухлисларимиз кўз ўнгида хақли тарўда ғалаба қозонади деб умид билдириб қоламан. Барча Бухоро мухлисларини ғалаба билан табриклайман
-1   
26 jun 06:59:01
DRAKON
Кубокни пахтакорга беришади,бу олдиндан сахналаштирилган деб уйлайман,бу ишлар яни аутсайдрлар ледирларни ютиб кетиши шунчаки мухлисларни хайрон қолдириш кубок уйинлари зур утди қабилида қилинаетган ишлар деб уйлайман,1 та сенсация булсин 2та булсин,кетма кет хар уйинда сенсациялар булиши мумкин эмаску
-2   
25 jun 23:14:01
Жамшид Jamshid
Айрис уйинчилар асосий таркибда у́рни йу́колмаслигини билади ва билганича у́йнуради. Бугун у́шалар хато килишди дарвозабон эса умуман Олий лигага тортмиди. Лекин ассортиа тушувради. Ёшларга имконият бермасдан хато килганларни тушуруврамиз.
-3   
25 jun 23:02:45
Alixon Qodirov
Olg'a Navbahor
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика