Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  6 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  153 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Хотира уйғонса гўзал! News

Хотира уйғонса гўзал!

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, деган гаплар бежиз айтилмайди.

Ҳақиқатан ҳам ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. 

Яқинда, ҳаётлик вақтида эл-юрти учун фидойилик билан хизмат қилган, юрт равнақига беқиёс хизматлари сингган, ўзбек футболида ўзига хос ўчмас из қолдирган воҳалик бир гуруҳ шу соҳа намоёндалари – Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев, вилоят футбол ассоциацияси собиқ биринчи вице-президенти Норқул Даминов ҳамда Республика миқёсидаги таниқли собиқ ҳакам Амриддин Сайдалиев хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.  

Мусобақа маркази этиб, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби яшил майдони танланди. 2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мазкур тадбир юксак савияда ташкиллаштирилишида марҳум Амриддин ака Сайдалиевнинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда унинг кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақулов ташаббус кўрсатишди. 

Кескин, муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси, Ўзбекистон Суперлигаси қатнашчиси "Насаф", шунингдек, иккинчи лига вакили "Локомотив" (Қарши), Карши тумани "Насаф" филиали ҳамда  Касби тумани БЎФМ жамоалари иштирок этишди. Мусобока якунида ғолиб жамоаларга эсдалик дипломлари, медаллар ва махсус кубок топширилди. 

Ёш футболчиларга "Насаф" клуби ўйинчилари томонидан мастер-класс ўтказилиши эса ушбу турнирнинг энг ҳаяжонли нуқтасига айланди десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 

Н.ЗАЙНИЕВ, Н.ДАМИНОВ, А.САЙДАЛИЕВ ХОТИРА ТУРНИРИНИНГ ЯКУНИЙ КЎРИНИШИ

1-ўрин. Касби БЎФМ "А" жамоаси (мураббий - Ж.Эргашов). 

2-ўрин. Касби БЎФМ "B" жамоаси (мураббий - З.Камолов).

3-ўрин. Қарши шаҳри "Локомотив" жамоаси (мураббий - Б.Усмонов). 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика