Latest news

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  0 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  35 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли" News

Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Стефан Чолович фикрларини билдирди.

"Жуда қийин ва осон бўлмаган учрашувни ўтказдик. Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли. Биз яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Албатта, ўйиннинг бошланиши ва охирида рақибга устунликни бериб қўйдик, лекин кейинчалик ҳисобда олдинга чиқишга муваффақ бўлдик.

"Андижон"нинг қандай ўйнаши бизнинг учун янгилик эмас эди. Уларга қарши ўйин қийин кечишини билардик. Жуда яхши қаршилик кўрсатишди, майдонда фаол ҳаракат қилишди, кичик паслар билан ўйнашди. Улар ҳимояда деярли бўш зона қолдиришмади.

Шу сабабли ғалаба янада қадрлироқ. Мен хурсандман, бу Ўзбекистонга келганимдан буён иккинчи совриним.

Ҳа, ўйинда ёмғирли ҳаво ҳукм сурди. Бу эса пасли комбинацион ўйин намойиш этувчи жамоалар учун муайян мураккаблик туғдиради. Шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа ҳам иштиёқ билан, катта завқ билан тўп тепди", – дейди Стефан Чолович.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика