Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди News

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар беллашуви якунланди.

Учрашувда терма жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлади. Терма жамоамиз сафида Азизбек Турғунбоев, Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеевлар рақиб дарвозасини ишғол этишди. 

ЖЧ 3-саралаш босқичи

"А" гуруҳи. 10-тур

Ўзбекистон – Қатар 3:0 

Гол: Азиз Турғунбоев 28, Элдор Шомуродов 86, Игорь Сергеев 90+3.

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:45

Бош ҳакам: Ма Нинь (Хитой)

Қанот ҳакамлари: Жоу Феи, Жан Чен (иккиси – Хитой)

Захира ҳаками: Жин Жинюан (Хитой)

VAR: Фу Мин (Хитой) 

AVAR: Шен Йинхао (Хитой)

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (20.Ислом Тўхтахўжаев 90), 6.Акмал Мозговой, 9.Одилжон Ҳамробеков (17.Абдурауф Бўриев 82), 10.Жалолиддин Машарипов (7.Ҳожимат Эркинов 82), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев 90), 19.Азизбек Турғунбоев (8.Жамшид Искандеров 62), 22.Аббос Файзуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 11.Руслан Жиянов, 15.Умарбек Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев.

Қатар: 21.Салоҳ Закария, 3.Абдаллаҳ Сирелхатим, 4.Аҳмад Суҳайл, 6.Абдил Азиз Хатим (12.Муҳаммад Насеур 46), 7.Аҳмад Алганеҳи (11.Эдмилсон Жуниор 57), 8.Мустафо Ториқ, 10.Акром Афиф (18.Абдилраҳмон Фаҳми 67), 13.Амро Сураг (9.Муҳаммад Мунтари 57), 14.Ҳумам Аҳмад (17.Исмоил Муҳаммад 76), 15.Бассам Ҳушам, 23.Ассим Мадибо.

Захира: 1.Шиҳаб Мамдуҳ, 22.Мишаал Баршам, 2.Набил Ирфон, 5.Ториқ Салмон, 16.Муҳаммад Имад, 19.Алмоез Али, 20.Аҳмад Алрави.

Огоҳлантиришлар: Абдил Азиз Хатим 33, Бассам Ҳушам 41, Акром Афиф 67, Муҳаммад Мунтари 67, Аҳмад Ҳумума 72, Акмал Мозговой 90+5, Ҳожимат Эркинов 90+6.


Учрашув тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлди. 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Акмал Мозговой ва Ҳожимат Эркинов рақиб билан тўқнашувдан сўнг сариқ карточка олди. 

90+3. ГОООООЛЛЛЛ!!! Игорь Сергееееввввв!!! Бурчак зарбасидан сўнг боши билан зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди!

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

90. Бизда яна иккита ўзгариш: Элдор Шомуродов ва Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Игорь Сергеев ва Ислом Тўхтахўжаев учрашувни давом эттиради. 

86. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! ЭЛДОООООР ШОМУРОДООООВ!!!! Искандеровнинг ажойибб узатмасини Шомуродов голга айлантирмоқда!

82. Бизда иккита ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков майдонни тарк этди. Улар ўрнига Абдурауф БЎриев ва Ҳожимат Эркинов майдонга тушди. 

81. Қатар жарима зарбасига эга бўлди. Ноаниқ тўп узатмасидан сўнг тўп вакилларимизга ўтди. 

77. Учрашувни "Бунёдкор" стадионидан 32 931 нафар томошабин бевосита кузатиб бораётгани эълон қилинди. 

77. Тўлиқ устунлик биз томонда. Вазиятни якунлашда аниқлик етишмаяпти. 

76. Қатарда яна бир ўзгариш: Аҳмад Ҳумам ўрнига Исмоил Муҳаммад майдонга тушди.

72. Энди Аҳмад Ҳумам сариқ карточка олди. 

70. Акром Афиф ўрнига Абдилраҳмон Фаҳми майдонга тушди.

67. Акром Афиф ва Муҳаммад Мунтари эътироз учун сариқ карточка олди. 

65. Йигитларимиз босимни давом эттиришмоқда. Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб, йўналишини ўзгартирди. 

62. Азизбек Турғунбоев ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди.

57. Қатарда яна иккита ўзгариш: Амро Сураг ва Аҳмад Алганеҳи ўрнига Муҳаммад Мунтари ва Эдмилсон Жуниор учрашувни давом эттиради.  

51. Зарбаааа!!! Жалолиддин Машариповнинг берган зарбаси бироз ноаниқ...

46. Меҳмонларда ўзгариш бўлди: Абдил Азиз Хатим ўрнига Муҳаммад Насеур майдонга тушди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!

45+3. Яна бир ҳужууумммм!!! Турғунбоевнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшилди. 

41. Аббос Файзуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузган Бассам Ҳушамга сариқ карточка кўрсатилди. 

38. Меҳмонлар ҳам олдинга ўтишди. Ҳимоячиларимиз бу вазиятда яхши ҳаракат қилиб, ҳужумни бартараф этишди.

33. Қатарликлар футболчиси Абдил Азиз Хатим Жалолиддин Машариповга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

32. Босяпмиз! Машариповнинг чап қанотдан узатмасини Шомуродов рақиб дарвозасига йўллади. Бироз кучсиз бўлди бу зарба...

31. Яна олдинга ўтмоқдамиз! Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб юборди!

28. ГОООООЛЛЛЛ!!! АЗИИИИИЗ ТУРҒУНБОЕЕЕЕВВВВ!!! Футболчимиз ўнг қанотдан ёриб кириб, чап оёқда дарвозани ишғол этди!

25. Яна бир ҳужумммммм!!! Ҳожиакбар Алижоновнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади...

24. Шомуродовдан ҳужумдаги фол. 

18. Прессинг қиляпмиз. Қатарликлар эса ҳозирча бехато ҳаракат қилишмоқда. 

16. Биздан ҳужум. Элдор Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

12. Бурчак зарбасидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов боши билан зарба берди. Зарба ноаниқ...

11. Аббос Файзуллаевдан ажойиб юриш! Рақибнинг икки-уч нафар футболчиларини доғда қолдириб, олдинга қочди Аббос!

9. Қатар вакиллари кутилмаганда олдинга ўтишди. Хавфли вазият юзага келди. 

7. Футболчиларимизнинг ҳар бир ҳужумида стадион ларзага келмоқда. Атмосфера даҳшат!

4. Тўп назорати вакилларимизда. Қанотлар орқали олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! BYD - Bugun Yutamiz Deng!

- Ҳар икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

- Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ўйин олдидан ҳарбий оркестр ва эстрада юлдузлари майдонда чиқиш қилишмоқда.

- Жамоалар чигилёзди машғулотларни олиб боришмоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика