Расман: "Атлетико" Гризманни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди. "Барса" уни 2019 йилда 120 млн евро эвазига харид қилган эди
01 sep 2021 07:14
News
Расман: "Атлетико" Гризманни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди. "Барса" уни 2019 йилда 120 млн евро эвазига харид қилган эди
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Атлетико"га қайтди.
Мадрид клуби франциялик футболчини харид қилиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олди. Шунингдек, ижара яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
"Атлетико" Гризманнинг ижараси учун 10 млн евро тўлайди, харид эса 40 млн еврога тушади.
"Барселона" 2019 йилнинг ёзида Гризманн учун "Атлетико"га 120 миллион евро тўлаган эди. Ҳужумчи Каталония клуби билан ўтган мавсум фақатгина Испания Кубогини ютди. Гризманн "Барса" таркибида 102та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол уришга эришди.
Форвард "Атлетико" таркибида 2014-2019 йилларда ўйнаган. У Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 257та ўйинда ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 133та гол ёздириб қўйган.
Link :
Source : atleticodemadrid.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments