Latest news

15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  0 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  3 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  2 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  3 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  7 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  41 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган" News

Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Пахтакор" - ОКМК ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Бўшлиқ ичида туриб, футболчиларни руҳлантириш жуда қийин. Бўшлиқни тўлдириб бўлмайди, айниқса, мавсум якунида. Бу ўйиннинг биринчи бўлимида вазиятларимиздан фойдаланганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиб кетарди. Борини қабул қиламиз. Рақиблар стандартларга катта аҳамият беришини айтгандик, шундай бўлди ҳам. Фол, тўп узатилиши ва аҳмоқона голни ўтказиб юбордик. Бу футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.  Олдимизда 3та ўйин қолди, тайёрланамиз ва ҳаракат қиламиз. Бугунги мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.

- Сиз қисқа вақт жамоада бўлмадингиз, бунга сабаб нима? Шунингдек, муҳим ўйинда Черан, Собирхўжаев каби муҳим футболчилар иштирок этишмаганини нима билан изохлайсиз? Жамоани ўзингиз истагандек тайёрлай олдингизми?

- Футболчилар борасидаги савол менга эмас. Бу мавзуни ёпамиз. Ўйинга одатдагидек тайёрландик. Термалар ўйинларидаги танаффус вақтида йигитларни жонлантириб олишга ҳаракат қилдик. Машғулотлар борасида ҳеч кимга эътироз йўқ. Ҳамма юқори даражада меҳнат қилди. Шунингдек, терма жамоада ўйнаган Алижонов ҳам таркибда эмасди. Уни аввалданоқ ўйин режаларига киритмагандик. У қисқа муддат ичида иккита ўйинни тўлиқ ўтказди, шунингдек, узоқ йўл босди. Бугунги ўйин учун режа қилинган футболчиларнинг барчасига имконият берилди. Абдуллаевга ҳам дам беришни истагандик, имкон бўлганида унинг ўрнига бошқасини қўйсак, янада тартиблироқ ҳимоя кўрган бўлардик. Барча учун дам беришга ҳаракат қиляпмиз.

- Сизнинг 2 ой "дамга" чиқиб кетишингиз сабаби нимада? Клуб эгалари Сизга омад тилашганими ёки ростдан касал бўлиб қолдингизми?

- Ижодий танаффусда эдим. Биз ҳам давлат ташкилотимиз. Кичик ижодий танаффус олдим, енгил тикланиш. Қисқа муддатда қайтдим. Ҳа, бетоб ҳам бўлиб қолдим. Ҳозир соғломман.

- Ўйиндан олдинги инсайдларда ҳужумчи Драган Черан бош мураббий Максим Шацких билан зиддиятга боргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Унинг "Истиқлол"га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли қанчалик?

- Мени яхши танийдиган инсонлардан сўранг, мен жанжалкаш инсон эмасман. Ҳеч ким билан зиддиятга бормайман. Боя айтганимдек, бу ҳақдаги саволни менга берманг. Агарда қарор менга боғлиқ бўлганида, бундай ишлар бўлмаган бўларди. Вақти етганида барчасини билиб оласиз. Мен ҳеч ким билан урушмаганман ва урушмайман.

- Жўжани кузда санайдиган вақт келди. "Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан ҳам чиқди. Жамоа мавсумни ўзи кутган жойдан қанчалик   пастда якунлайди?

- Мавсум омадсиз ўтгани аниқ. Бироқ барчасида ҳам мени айблаб бўлмайди. Сизлар айтаётган 2 ой давомида мен жамоани бошқармадим. Бу биринчидан. Мавсумни омадли дейиш мумкиндир. Чунки таркибни янгилаб олиш керак эди. Мавсум аввалида бошқача вазифалар қўйилганди, кейин булар ўзгариб кетди. Кейин "организмда хатоликлар кўрина бошланди". Келаси йили ҳаммаси бошқача бўлади. Исталган жонли мавжудотни олинг, организмида янгиланишлар бўлади. Ҳар йили бир хил таркиб билан бир хил футбол ўйнаб бўлмайди, бунинг иложи йўқ. Ҳар доим нималардир ўзгаради, кимдир келади, кимдир кетади, янги қон қуйилади, янги ҳиссиётлар олиб кирилади. Футболчилар "қулай зона"га тушиб қолса, ўсишдан, ўйлашдан тўхтаб қолади. Бундай ҳолат футболда кўп бўлади. Улар бу ерда нима қилиб юрибман, жамоага нима сабабдан керакман деб ўйламайди. Энг қўрқинчлиси, футболчи футбол орқали ниятларига ета олмайди. Футболчи ниятларини баландлатиши, янгича чақирувлар олиши керак. Руҳан ўзларини иштиёққа тўлдириши лозим, агарда улар буни исташса. Шу орқали улар ўсишади, акс ҳолда фаолияти қандай ҳолатда якунланиб қолганини билмай қолишади. Агарда футболчи кучли бўлса, ўзини янгилайди ва янги чақирувлар сари одимлайди. Фақатгина буни унинг ўзи исташи керак. Акс ҳолда қулай шароитга ўрганиб қолади. Мен эса буни истамайман. Ҳали одамларнинг миясида нималарни ўйлайдиган аппарат ўйлаб топишмаган. Бу жуда қийин. Йил давомида бир хил гапларни гапирамиз, гапирамиз ва гапираверамиз. Мавсум якунида эса бир жойда ўтириб, тахлил қиламиз ва ҳулосалар чиқарамиз. Ким эшитаётган бўлса, ўша ҳаракат қилади. Барчаси ўзларининг индивидуал ниятларига боғлиқ: улар футболдан нимани исташади ва нималарни олишга ҳаракат қилишади. Сен бу спортга нима сабабдан кириб келдинг? Шунчаки вақтни ўғирлаш учунми? Бунинг учун қарор чиқариш керак. Бошқаси эса забт этиш, орзуларига эришиш ва пул ишлаш учун келади. Ҳамманинг ўз мақсади бўлиши керак. Мақсад бўлмаса нима сабабдан ҳаракат қиласан? Кун ўтказиш учунми? Балки... Бугунги ўйин борасида футболчиларимнинг кўпчилиги нималарнидир ўйлаши керак.  "Мен бу ерда нима қилиб юрибман?" Лекин улар буни тушунишмайди. Тушунишса ҳам тан олишмайди. "Нимада хато қиляпман, нималарни ўхшата олмаяпман, қайси жабҳада ёмонман?", деган саволларни ўзларига беришмайди. Одамлар ҳам шундай. Буни тан олишлари қийин. Йигитларга эса мен буни айтяпман. Мен шундай одамман. Бутун дунёда шундай. Футболчи аввало ўзини тахлил қилиши ва нималарни истаётганиги билиши керак. Демак, нималарнидир ўзгартириш керак. Ўхшаяптими, демак, шундай қолиши керак. Ҳали барчада имконият бўлади. Имконият излашда давом этавериш керак. Уларнинг йўли шундай.

- Ўйин пайтида мухлислар "Максим аут" деб бақиришди. Бу ҳолатга қандай муносабатдасиз?

- Мени шамол қаердан эсаётганини билмайди деб ўйлайсизми? Биламан. Улар мухлислар. Мухлис бўлиб қолаверишсин. Келинг, бу ҳақда гаплашмайлик. Мухлислар фақатгина жамоа ҳақида қайғуради. Нормал мухлис эса тахлил қилади. Шундай мухлис билан ҳар куни гаплашаман. Бу ерга Траппатони ёки Анчелоттини олиб келинг, кейин кўрамиз.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика