Latest news

10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  7 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  14 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  6 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  3 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  5 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  13 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  3 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  7 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  38 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   3

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси! News

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

"Рома" клуби расман Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", -дейилади клуб баёнотида. 

Шомуродовнинг ўзи ҳам янги клубга ўтганига муносабат билдирди.

"Рома" клубига ўтишим фаолиятимдаги катта қадам. Мен клуб учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Дунёнинг энг катта клубларидан бирида берилган имкониятга лойиқ эканлигимни исботлайман. Менинг "Рома"га ўтишга бўлган иштиёқим сабаб бу битим жуда тезда амалга ошди. Янги жамоадошларим ва мураббий билан тезроқ тил топишиб кетишга ошиқмоқдаман", -дейди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида 14 рақамда тўп суради. 

Rating: +158   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика