Latest news

19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  0 19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  24 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:1 (матнли трансляция)  5 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10

"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди News

"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди

Туркияда бўлиб турган "Андижон" клуби сафида янги футболчилар пайдо бўлди.

"Андижон"нинг Анталиядаги иккинчи кунги машғулотлари ҳам режа асосида давом этяпти. 

Кеча кечки пайт "Андижон"га уч нафар легионер қўшилди. Украиналик дарвозабон Игорь Литовка, украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ва грузиялик яна бир ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзе клуб ихтиёрига етиб келди.


Игорь Литовка – 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон. Унинг охирги клуби Хорватиянинг "Загора" жамоаси ҳисобланади. Фаолияти давомида Украинанинг турли жамоаларида, шунингдек, Латвиянинг "Рига" клубида ҳаракат қилган. У Украина Биринчи лигасининг икки карра ғолиби саналади.


Леван Арвеладзе – 1993 йилда туғилган украиналик ярим ҳимоячи. Бунгача Грузиянинг "Торпедо" Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Украинанинг турли клубларида ўйнаган. Украина Биринчи лигасининг кумуш ҳамда бронза медаллари соҳиби саналади.


Нодар Кавтарадзе – 1993 йилда таваллуд топган россиялик ярим ҳимоячи. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг "Торпедо"си саналади. У фаолияти мобайнида Россия, Венгрия ва Грузия жамоаларида тўп тепган. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика