Latest news

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  24 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  37

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин News

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин

Қаршининг "Насаф" клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра кўра, клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходимлар, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

"Насаф" етакчилари Шароф Муҳитдинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бобир Абдихолиқов ҳам кетиш арафасида турибди. Клуб бош директори улар билан шартномани узайтирмагани мухлисларни ташвишга солгани аниқ. Масалан, Шароф Муҳитдинов деярли 2 ой давомида эркин агент мақомида юрди ва охири бошқа жамоага кетди.

Бугун бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг "Насаф"даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берган ва қуйидаги фикрни айтганди: "Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман".

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика