Latest news

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  1 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  5 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди" News

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушби икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Ўйинни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсатишди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланишди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Статистика бўйича АГМК жамоаси таркиби энг ёши катта футболчилардан иборат. Жамоани ёшлар билан кучайтириш ва селекция ишларини амалга ошириш режада борми?

- Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат муаммо - яхши ўйинчиларни топишда. "Бавария"ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

- Майдонда кўпинча қийинчиликка учрайдиган Шаҳзодбек Нурматовни қайси критериялар бўйича ўйинга туширасиз?

- Кимга осон? Кел, сени ўйнатиб кўрамиз, кўп савол берганингга. Албатта, ҳазил (кулади). У бугун захирадан майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмади. Мате ҳам яхши ўйнади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика