Latest news

18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  1 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  1 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  3 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  4 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1

Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади" News

Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "ОКМК" (3:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин бобида ёмон ҳаракат қилганимиз йўқ. Футболда шунақа, баъзан майда деталлар ҳам кўп нарсани ҳал қилиб кетади. Ўйин бошида тезкор гол ўтказдик, кейинчалик биринчи тайм ярмидан ўтиб яна тўп қўйиб юбордик ва ҳар иккала гол биз учун тушунарсиз бўлди. Бу эса рақиб жамоага қўл келди. "Нефтчи" билан уйдаги ўйинда ҳам тушунарсиз гол ўтказиб юборгандик. Бизда вазиятни ўнглаш учун вақт бор эди. Масалан, 60-дақиқада Даци тўп киритганида ўйин тизгини ўзгариб кетиши мумкин эди. Нимаям дердим, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади. Ҳали ҳаммаси олдинда, тўғри хулоса чиқариб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- ОКМК жамоасининг марказий ҳимоячиси Сардор Раҳмонов жамоадан кетиши нима билан боғлиқ

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Сардор бизга кўп йиллар ёрдам берди. Лекин футболда ҳар бир нарсанинг боши бўлгани каби охири ҳам бор. Раҳмонов биз билан илиқ хайрлашиб кетди, бир-биримизга омад тиладик. Бугунги ўйинга ва мағлубиятга Сардорнинг ҳеч қанақа алоқаси йўқ.

- Биламизки, жамоангиз кўп ўйинларда камбэк амалга оширди. Бугун 2:0дан кейин ҳам вазиятдан чиқиб кетса бўлармиди ва бунга нима етишмади?

- Яна камбэк қилишимиз учун гол етишмади. Айтиб ўтганимдек, агар 60-дақиқада гол урганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Қулай вазиятдан фойдалана олмаслик футболчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлади. Бугунги ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Ўтган ўйиндаги натижа (ОКМК - "Шўртан" 0:0) бугунги учрашувга таъсир қилдими?

- Ҳеч қанақа таъсир қилгани йўқ ва бугунги ўйинга алоқаси ҳам йўқ. Чунки бир ўйин бошқасига таъсир қилаверса умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун ютқаздик ва буни тезроқ унутиб 25 июнь куни бўладиган Кубок баҳсига ҳозирланишимиз керак. Биз ҳар бир баҳсга ютуқни мақсад қилиб чиқамиз. "Навбаҳор" тезкор гол ургач темпни туширишга, биз эса аксинча кўтаришга ҳаракат қилдик.

- "Навбаҳор"ни қанчалик ўрганган эдингиз?

- Биз ҳар бир рақибни ўрганиб борамиз, лекин майдонда умуман бошқа нарса тус олиши мумкин. "Навбаҳор"да Жиянов, Одилов, Убайдуллаев каби вазият ярата оладиган яхши футболчилар бор. Бугун омад юз фоиз "Навбаҳор" томонда бўлди деб бемалол айта оламан.

- Жамоангиз 4та турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз

- Энди ҳар тур камбэк қилишнинг иложи йўқ. Ўтган тур "Шўртан" билан ҳам вазиятлар бўлганди. Гол урмасанг ютмайсан.

- Мавсум бошидаги учрашувларда ОКМК ўйиндан ташқари ҳолат чизиғини ушлашни жуда яхши қўллаб келаётганди. Масалан, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам шу нарса кўринган эди. Лекин қарши ҳужумларда жамоангизда муаммолар борлиги кўзга ташланяпти.

- Буни доим таъкидлаб келамиз. Битта мақол бор-ку, кўрпани ўзингга тортсанг нариги томони очилиб қолади. Бу билан нима демоқчиман, жамоа ҳужумга чиқса, ҳимояда бўшлиқлар юзага келади. Дарвозабон якка ўзи қолиб кетиши мумкин. Футболда ҳар доим ҳамма жойни тўлдириш мушкул, барибир қаердир очиқ қолади. Шунақа пайтда кимдир фойдаланиб кетиши мумкин.

"Насаф" билан ҳам 1:1 пайти фақат ютуқни кўзлаб тургандик. Лекин йўқ жойдан Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни олдинга тепиб юборди, дарвозабонимиз билан ҳимоячимиз бир-бирини тушунмай қолди, бундан эса Черан унумли фойдаланиб кетди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биз очиқ футбол ўйнаймиз, мухлисларимизга ҳам катта раҳмат, шунча масофа босиб Наманганга келиб бизни қўллаб туришди.


 




Rating: -2   

Comments

+3   
22 jun 10:42:38
Abduvali Abdukarimov
Osiraqqa arpa uni baxona
Navbahor kecha zor oynadi himoyaga gap yoq(Neftchi muhlisi)
+1   
22 jun 12:47:07
Усмонбек
Шогирдлариз жадвалда лидер бувогани 2 та 3 та уйинда комбек килгани оеги ердан узилишига сабаб булди деб уйлиман бунга оддий мисол олдинлари стадионга келган еш болажонлар форма сурашса берарди узларича лидер буволиб уша болачалардиям менсимай куйишди узим шахсан стадиондан кузатдим буни бироз танобини тортиб куймасангиз булар бурни кутарилиб колди стадион Энди тулишди бошлаганди афсус яна 15 та мухлис кирадиган булди стадионга
   
22 jun 14:36:58
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Nargiza Mirodxojayeva
Mirjalol Qosimov O'zbekiston respublikasi futbol olamidagi tirik yagona Afsonasi bo'ladi. Sal o'ylab fikr bildirilar.
Булар икки юзламачи!
-1   
22 jun 14:43:45
DRAKON
Бир суз билан айтганда Лучшанни уйлаган режаси 100% иш берди,сиз Лучшани режасига қарши хеч нарса қила олмадез,фақат анову махмадона ердамчиез(Хайрулла) билан футболчилариезга бақириб чақирдингиз уртоқ Қосимов,тернер умней булса уртамиена футболчилар билан хам галаба қозониб кетиши мумкин,футболда тренирларни роли жудаям катта,фақат нуноқ каласи ишламайдиган тренирларгина хамма нарсани омадга боглаб узидан гапни қочириш учун омадни айблаб утиришади,утган сафар битта далбаеп тренир ТУПни айблаб интервю берганди,туп рақиб дарвозасига кериши истамади деб )))))
-1   
22 jun 12:48:49
Nargiza Mirodxojayeva
Mirjalol Qosimov O'zbekiston respublikasi futbol olamidagi tirik yagona Afsonasi bo'ladi. Sal o'ylab fikr bildirilar.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика