Latest news

21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  7 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  18 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди" News

Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"

Суперлига 14-туридан ўрин олган ОКМК - "Сурхон" учрашувидан сўнг (0:1) олмалиқликлар жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бош қотди. Тушунарсиз ўйин. Реализация йўқ. Вазиятлар бор, ҳаракат қилдик. "Сурхон" интизомли ўйин намойиш этди ва кутилмаганда қарши ҳужумларга ўтди. Имкониятлар яратдик, аммо улардан фойдаланиш масаласида оқсадик. Машғулотларда ушбу жиҳат устидан ишламоқдамиз. Адашмасам, тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. "Бухоро"га қарши ўйинда автогол урилди. Мухлисларимиздан узр сўрайман ва натижани ўз бўйнимга оламан. Ушбу вазиятдан ўзимиз чиқиб кетишимиз керак. Ҳеч ким четдан ёрдам бермайди. Ўйинни кўриб чиқамиз ва қандай қилиб гол ўтказиб юборганимизни билиб оламиз" - дея фикр билдирди Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун марказий ҳимоячилар Тўхтахўжаев ва Ўлмасалиев ўйнамади. Устига-устак, жамоани яқинда Сардор Раҳмонов ҳам тарк этган эди. Асосий марказий ҳимоячиларнинг йўқлиги қанчалик таъсир ўтказди? "Сурхон" жуда хавфли қарши ҳужумлар ташкил этди...


- Реализация масаласида камчиликлар бор. Рақибимиз жуда ҳам интизомли ҳимояланади. Вазиятларимиздан фойдалана олсак, шундагина рақиб ҳужумга ўтишга мажбур бўлади ва бизда имкониятлар пайдо бўлади. Қарши ҳужумдан фойдаланиб кетиш ҳар доим осонроқ бўлган. Бугун ҳам шундай вазият бўлди. Жуда ҳам яқин келган эдик, аммо тепилган тўп тепага учиб кетди ёки ўзимизнинг футболчига тегиб, йўналишни ўзгартириб юборди. Бироқ жамоада шижоат бор. Футболчилар бироз шошиб қолишди ҳам, аммо барчаси учун реализация керак.


- Сиз ҳар доим қанот чизиғи олдида анча "актив"сиз ва футболчиларга кўп кўрсатмалар берасиз, аммо бугунги учрашувда, деярли захира ўриндиғидан турмадингиз. ОКМК қайд этаётган ёмон натижалар бунга сабабми? 


- Ўрнимдан турдим-ку. Сизларга шундай кўринган бўлиши мумкин. Ўйин давомида, фикр хаёл ўтади ва мия ишлайди. Футболчиларга кўпроқ босим ўтказиб юбормадими деган маънода ўзимни тийиб туришга ҳаракат қилдим. Сабаби бу вазиятдан чиқиб кетишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак эди. Фақатгина ғалаба ҳақида ўйлайверганимиздан сўнг, мен футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим деган хаёл келди. Шунинг оқибатида, хотиржамлик йўқолиб, шошқалоқлик пайдо бўлганидек. Мен ҳар доим йигитлар билан биргаман.


- ОКМК жамоасининг икки ой аввалги ўйинлари билан ҳозирги кунда намойиш этаётган ўйинларида қандай пасайиш бўлди? Нималар ўзгарди? Бундай ёмон натижаларга нима сабаб бўляпти? 


- Айтяпман-ку, ФИФА кунлари бизга жуда ёмон таъсир қилди. Ёшлар терма жамоасига борган футболчиларимиздан қониқмадим. Ислом Тўхтахўжаев ҳам шундай. Исломнинг ўзига ҳам бу ҳақда айтдим. Тушунарли, бундай эйфорияда кўп энергия йўқотилади. Қувватни тиклаб олиш учун эса маълум бир вақт керак. Энди тезроқ давралар орасидаги танаффусга чиқишимиз керак. Тўғри йўналиш танлаб, иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўриш керак. Мухлисларимизни ёрқин натижаларга ўргатиб қўйдик, шу сабабли ҳозир қайд этаётган натижаларимиз ярамайди. Яна юқорига ҳаракат қилишимиз керак. Бундан ҳам ўтиб оламиз. Реализация қайтади.


- Жамоа бир нечта учрашувдан буён ғалаба қозонмаётгани туфайли руҳий босимни ҳис этяптими? Ваҳоланки, таркибда Ислом Тўхтахўжаев ва Хуршид Ғиёсов каби ўта тажрибали футболчилар бор, аммо ёшлар ҳам йўқ эмас. Ғалаба йўқлиги футболчиларга қанчалик таъсир ўтказмоқда?


- Футболчилар бу ҳақда ўйлашмоқда. Бундай жиҳатлар кўзга кўринмаса ҳам, ўз таъсирини ўтказади. Лекин шунга қарамай, футболчилар ўз ишларини давом эттиришмоқда. Йигитлар охиригача курашишди. Ҳаттоки куч қолмаган бўлса ҳам. Тўп рақиб дарвозасига кирмаяпти ва реализация панд бермоқда. Умид қиламанки, барчаси тез орада ўз ўрнига тушиб кетади.


- Матбуот олдида футболчиларингизни ҳимоя қиляпсиз ва уларга миннатдорчилик билдирдингиз, аммо матбуот анжуманига ҳам кеч қолиб келдингиз. Ҳозиргина кийиниш хонасида футболчиларга катта эҳтимол билан "илиқ" сўзлар айтмагансиз. Кийиниш хонасида футболчиларга нималар дедингиз? Уларни койидингизми?


- Бақир чақир билан иш битмайди. Авваламбор, хато қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Футболда ҳам худди шундай. Яхши ўйинчи ўз хатосидан тўғри хулоса чиқариши керак. Футболчи бугунги хатосини эртага такрорламаслиги керак. Ичкарида шуни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ўйиндан видео лавҳаларни кўрсатаман. Буларнинг барчаси эсдан чиқиб кетиши ҳам мумкин. Ўйинни таҳлил қилиб чиқиб, кейин бир хулосага келиш керак. "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика