Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  5 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”

Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди.   

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз. 

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бўлди. Балки чарчоқ аломатидир ёки бошқа сабабданми, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Андижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик. 

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Андижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика