Latest news

22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  4 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0 20:55Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди  1 20:33Мбаппе қачон сафга қайтади?  2 20:18"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  1 20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  3 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  14 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  5 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  8 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  17

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди News

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди

Бугун ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришларидан хабарингиз бор.

12 сентябрь куни саудияликларнинг 5 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал эса ўша футболчилар кимлар эканлиги ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг қайси ўйинчиларида коронавирус аниқлангани маълумми?

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган маълумот "Championat.asia" тарқатган хабар тўғри эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, риёдликлар яна бир ўйинчида тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилишди. Ярим ҳимоячи Наваф Ал Обиднинг Covid-19га топширган тест натижаси ижобий бўлган. Демак, "Пахтакор"нинг бугунги рақибида расман 7 киши карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг доимий назоратида. Булар:

Менежер: Сауд Карири

Дарвозабон: Муҳаммад Вакид

Ҳимоячи: Муҳаммад Ал Бурайк

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Юқоридаги футболчилардан ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал Бурайк ва марказий ярим ҳимоячи (Ал Шалҳубдан кейинги сардор) Салмон Ал Фараж асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" беллашуви бугун маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика