Latest news

16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  3 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  7 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0 13:39"Хоразм" янги мавсумда Суперлигада иштирок этадими?  16 13:15ПСЖ, МЮ ва "Арсенал" Душан Влаховичга қизиқмоқда  0 12:49Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  12 12:35ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади  1 12:15"Нефтчи" Туркияда Руминия, Сербия, Косово ва Македония клубларига қарши ўйнайди  3 12:07"Қизилқум" сербиялик легионерни ўз сафига қўшиб олди  2 12:02"Реал"га ван Дейк хизматларини таклиф қилишди, лекин...  3

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди" News

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.



Бунда иштирок этган АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Иккита бир-бирига муносиб жамоа кураш олиб борди. Биринчи таймда "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик. Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ўйлайманки, ўйин кўпчиликка ёқди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларга миннатдорчилик билдираман, чунки футболчиларимиз охиригача кураш олиб боришди. Ваҳоланки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


- Охирги учта турдан бери негадир АГМКнинг биринчи бўлимда ўйини чиқмаётгандек?

- "Локомотив" билан кечган баҳсда ҳар икки бўлимда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Масалан, ЕЧЛ финалида "Бавария"нинг ҳам биринчи таймда ўйини қовушмади, ПСЖ ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Бугунги баҳсда иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Қолаверса тактикамиз ҳам иш берди.


- 1:1 натижасини сенсация деса бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Айтиб ўтганимдек, иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди. Футбол шуниси билан қизиқ. Гоҳ ютишинг, гоҳ ютқазиб қўйишинг мумкин. Бугун эса дуранг қайд этилди. Тўғри, бугун рақиб сафида Ғофуров, Ғуломов каби футболчилар ўйнамади, лекин "Навбаҳор" таркиби барибир кучли эди. 


- Акмал Шораҳмедов майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қисқа фурсат ичида ўйинлар ўтказяпмиз, бунинг натижасида таркибда ротация амалга ошяпти. Шу боис бугун Шораҳмедовга дам бердик. Қолаверса кўп футболчиларимиз касал бўлиб тузалишди ҳам. Сафимизда 11-12 нафар футболчи касал бўлиб қолди. Шу боис кўпчилик ҳали 90 дақиқага тайёр эмас.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика