Latest news

18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  3 18:28Про лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  12 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?" News

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйлашимча бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Навбаҳор" томонидан босим бўлди, ҳужумлар бўлди аммо яққол вазият кўзга ташланмади. Биринчи таймда иккита гол уришимиз керак эди. Бугунги баҳсни унутамиз ва 4 кундан сўнг навбатдаги ўйинимиз бор.

"Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди? Мутахассислар? Улар нима деб ўйлашса ўйлайверишсин, мен учун "Машъал" футболчилари энг кучли. "Навбаҳор"ни ерга урмайман, бу жамоа сафида малакали футболчилар кўп, терма жамоа аъзолари ҳам бор. Аммо ўз футболчиларимни кучлироқ деб биламан.

"Навбаҳор"нинг "Сурхон"га қарши ўйинни кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугун таркибда баъзи ўзгаришлар бўлди. Ўнг қанотда Ҳошимов ўйнамади, ўтган ўйинда икки ҳужумчи ўйнашганди. Тактик ва амалий кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажаришди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда йигитлардан тўлиқ ҳимояга ўтиб олмасликларини сўрадим. Балки бунга "Навбаҳор" бизни мажбур қилгандир. Таркибимизга икки ижарадаги футболчи қайтди. Улар жамоага ёрдам беришмоқда", - дейди Дилявер Ваниев.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика