Latest news

19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  1 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  0 19:04Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо". Таркиблар маълум  2 18:57Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  8 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  8 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  1 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  1 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  6 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  34 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  3

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "3:0 ҳисобида ютдик, аммо жуда кўп хато қилдик. Траорени яқин орада кўрасизлар. "Боксинг дэй"да максимал очко олишга уринамиз"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Уч очко қўлга киритдик. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қараб хатолар бўлмаган деб ўйлашингиз мумкин. Аммо хатолар кўп бўлди. Ўйинни яхши бошладик, вазиятлар ҳам яратдик. 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олгач, тўп назоратини йўқотдик. Лекин охирида рақиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратгани боис учинчи голни урдик", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Динамо"га ижарага берилган легионер Файсал Траоре "Насаф"га қайтарилди. Кеча у U-21 жамоасида тўлиқ ҳаракат қилди. Уни қачон асосий таркибда кўришимиз мумкин?

- Уни тайёрлаб борамиз. Кеча U-21 жамоасида ёмон ўйнагани йўқ. Ҳали ёш футболчи, универсал ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади, чап қанот ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Август ойида Суперлига клубларини ўзига хос "боксинг дэй" кутиб турибди. "Насаф" ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тайёрми?
- Бугунги ўйин кўрсатдики, иккала жамоада ҳам камчиликлар бор. Чунки ўйин темпи жуда ҳам паст бўлди. Бу худди кичик бир турнирдек гап, максимал тарзда очко тўплашга интиламиз.

- Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши ва ОЧЛга лицензия олишдаги муаммо ҳақида эшитдингизми? Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўйиндан ташқари савол экан. Тўғриси бу саволга жавобим йўқ.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика