Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  80 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди News

Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 14-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Хоразм" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

14-тур

"Хоразм" – "Андижон" 2:3 (ТУГАДИ)

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Равшан Абдивоҳидов

AVAR: Шерзод Аъзамов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Дониёр Абдуманнопов (Бектемир Абдуманнонов) 10, 0:1, Владимир Бубаня (Суннатулла Абдуллажонов) 27, 1:1, Валижон Раҳимов (автогол) 52, 2:1, Исломбек Маматказин (Усмонали Исмоналиев) 80, 2:2, Бектемир Абдуманнонов (Муҳаммадкарим Тоиров) 88, 2:3

"Хоразм": 12. Сардор Қобулжонов, 15. Владимир Бубаня, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 44. Достонбек Турсунов, 88. Аброр Хўсинов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 77. Сунннатулла Абдуллажонов (7. Темурбек Исмаилов, 65), 94. Рурстамжон Абдуҳамидов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Ҳазратжон Турсунқулов (22. Санжар Шоаҳмедов, 90), 99. Шаҳрам Самиев (10. Муродбек Бобожонов, 65)

Захира: 13. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 18. Францис Нарх,   79. Азизжон Аҳроров, 20. Данила Ежов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов, 

"Андижон": 25. Валижон Раҳимов (1. Элдор Адҳамов,58), 2. Абубакир Ашуров ( 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 58), 4. Исломбек Маматказин, 14. Абдураҳмон Комилов, 10. Илҳом Абдуғаниев (6. Алтин Крезиу,78), 13. Сардор Азимов, 71. Бектемир Абдуманнонов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 23. Дониёр Абдуманнопов, 7. Рустам Турдимуродов ( 55. Миразиз Маҳамадалиев, 78), 22. Усмонали Исмоналиев

Захира: 20. Сирожиддин Солижонов, 28. Бекзод Сулаймонов, 19. Акобиржон Аҳмаджонов,  8. Искандар Шайқулов, 21. Асадбек Ҳабибуллаев

Огоҳлантириш: Бектемир Абдуманнонов ("Андижон") 35, Абдураҳмон Комилов ("Андижон") 71, Элдор Адҳамов ("Андижон") 90+5

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Учрашув якунланди.

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Элдор Адҳамов

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди

88. ГОЛ. Жиззахда голлар шоуси давом этади. Тоировнинг марказдан аниқ узатмасини қабул қилиб олган Бектемир Абдуманнонов қулай вазиятни голга айлантирди.

84. Ўйинда темп ўртача давом этмоқда. 

80. ГОЛ. "Андижон" ҳисобни тенглаштирди. Абдуманноновнинг узатмасидан сўнг Исмоналиев зарба берди, қайтган тўпни Ислом Маматказин дарвозага йўллади.

73. ЗАРБА. Ёрқинбоевнинг узатмасидан сўнг Абдуманнонов қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди. 

71. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Абдураҳмон Комилов

65. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Шахрам Самиев ўрнига Муродбек Бобожонов, Суннатулла Абдуллажонов ўрнига Темурбек Исмаилов тушди.

59. ЗАРБА. Абдуғаниев узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ.

58. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Валижон Раҳимов ўрнига Элдор Адҳамов, Абубакир Ашуров ўрнига Шоҳжаҳон Ёрқинбоев тушди.

52. ГОЛ. Суннатилла Абдуллажоновнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Валижон Раҳимов ўз дарвозасига киритиб юборди.

48. ЗАРБА. Бектемир Абдуманноновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон" ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманноновга сариқ карточка кўрсатилди

33. ЗАРБА. Бектемир Абдуманноновнинг зарбаси йўлига Қобулжонов ғов бўлди. Кипер хавфни бартараф этди.

30. ЗАРБА. Жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни Тоиров тўхтатмай дарвозага йўллади. Қобулжонов тўпни қийинчилик билан қайтарди.

27. ГОЛ. "Хоразм" ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Суннатулла Абдуллажоновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Владимир Бубаня боши билан голга айлантирди. Иккита бир-бирига ўхшаш голлар кўрмоқдамиз.

20. "Хоразм"нинг ҳужумлари ҳозирча самара келтирмаяпти. 

15. ЗАРБА. "Хоразм" "Андижон" дарвозаси олдида кескинлик юзага келтира олди. Хўсиновнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан кейин Самиев зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

10. ГОЛ. "Андижон" учрашувда ҳисобни очди. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Дониёр Абдуманнопов боши билан Қобулжонов дарвозасини ишғол қилди. Бу ерда Бектемир Абдуманнонов ҳам яхши узатмани амалга ошириб берди.

5. ЗАРБА. "Хоразм" чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилди. Абдуҳамидовнинг зарбасини Раҳимов қайтарди.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса тайёр.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика