Latest news

23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  8 23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  82 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда? News

Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" эҳтиёт бўлсин.

Ўзбекистон кубоги нимчорак финали доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.

Бунга қадар 8 та учрашувнинг 6 таси ортда қолди. 2 июль куни сўнгги икки чорак финалчи маълум бўлади.

Бу йилги мусобақада фаворит деб ҳисобланган жамоалар муддатдан аввал кубок учун курашда чиқиши билан ёдда қолмоқда.

Кубокнинг амалдаги соҳиби "Андижон" клуби гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. "Лочин"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳаттоки "Андижон" устози Александр Хомяков истеъфога чиқарилди.

"Бургутлар" билан бир гуруҳда бўлган Термизнинг "Сурхон" клуби ҳам "Лочин"га ютқазиб қўйди ва кейинги босқичга чиқа олмади. Ёдингизда бўлса ўтган йил "Сурхон" кубок ярим финалига қадар етиб борган ва пенальтилар сериясидагина "Андижон"га ютқазиб қўйганди.




Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" эса "Пахтакор" ва ОКМК жой олган "ўлим гуруҳи"дан чиқа олмади. Шу тариқа, Қарши клуби кетма-кет иккинчи йил гуруҳда қолиб кетди.

Нимчорак финалда энг кучли таркибга эга бўлган "Нефтчи" ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" клубига сенсацион тарзда ютқазиб қўйди ва кетма-кет 8-мавсум чорак финалга чиқа олмади.

2018 йилги мамлакат кубоги соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клуби кеча ўз стадионида "Бухоро"га қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қизиғи айнан "Бухоро" Қосимов шогирдларини ўтган йил гуруҳ босқичида қолиб кетишларига сабаб бўлганди.




Олдинда нимчорак финалнинг яна иккита учрашуви бор: "Пахтакор" - "Олимпик MobiUZ" ва "Хоразм" - "Навбаҳор".

Хўш, сизнингча ўйинларда қайси клублар фаворит?

Rating: +4   

Comments

   
09 sep 08:55:07
Oybek Rahimov
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Агар бу мухлис Андижон ёки Нефтчидан бўлса қувғин қилинсин. Нима бўлганда ҳам ён қўшниларга омад тилаш керак.
Акахооон ХОРАЗМ бу Андижон ёки Нефтчимасу
   
09 sep 08:55:01
Oybek Rahimov
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Агар бу мухлис Андижон ёки Нефтчидан бўлса қувғин қилинсин. Нима бўлганда ҳам ён қўшниларга омад тилаш керак.
Акахооон ХОРАЗМ бу Андижон ёки Нефтчимасу
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика