Latest news

07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  139 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0

Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади! News

Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!

"Рома" ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове юраги билан боғлиқ муаммодан сўнг фаолиятини давом эттиришга яқин турибди.

Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.

Манбага кўра, тестлар Бове тўлиқ тиклангани ва 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб майдонга қайтиши мумкинлигини кўрсатди. 23 ёшли италияликнинг ўзи ҳам профессионал фаолиятини давом эттиришга шай.

Бове 1 декабрь куни – "Фиорентина"да ижарада ўйнаётган вақтида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилганди. Унинг юраги бир муддат тўхтаб қолган. Футболчига териости дефибрилятор ўрнатилган.

Бовенинг "Рома" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Унинг "Фиорентина"даги ижара муддати 30 июнь куни тугайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика