Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?"
17 aug 2020 21:02
News
Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?"
Ўйин ҳақида
Баҳс қизиқарли кечди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, муносиб ўйин кўрсатишди.
Азимжонов ҳақида
У ҳали ёш. Ўйинда кескинлик ошгани боис уни алмаштиришга қарор қилдим.
"Бунёдкор"нинг ўйини 2 таймда 2 хил кўриниш олди. Бу бўйича нима дея оласиз?
Одатда 2-бўлимда яхши ўйнай олмаслигимизни айтишарди, бу гал аксинча, 2-бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Футбол шундайки, унда кичик деталлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Яхши зарба йўлланди ва барчаси ўзгариб кетди.
Жамоа кетма-кет ўйинларга тайёрми? Захира ўриндиғи-чи?
Бунақаси бизда биринчи марта кузатиляпти, кўрамиз. Афсуски, захира бўйича айрим муаммолар бор. Масалан, Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.
Нега Ғиёсов ҳалигача рўйхатдан ўтказилмаган?
Бизни ПФЛ олдидаги қарзларимиз мавжуд. Ғалати, лекин шу боисдан уни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.
Клубнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши, жамоанинг халқаро майдондаги ҳолатига таъсир ўтказмайдими?
Фикримча, бу нотўғри. Жамоа футболчилари имкон қадар халқаро ўйинлар учун ўз ўйинларини ўстириб, ривожлантириб боришлари лозим. Ҳозирги ҳолатда ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. Ҳозир бизга айтишяптики, "Бунёдкор" ОЧЛда қатнашмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб футболчиларни руҳлантириш мумкин? Чемпионат халқаро майдондаги учрашувлар эвазига кучайиши мумкин. Бундан ташқари, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори ҳам мавжуд. Унда 2030 йилга қадар деб ёзилган. Ҳозир ҳеч ким клубларни сотиб олишга ошиқмаяпти. Буни кенгайтирилган таркибда йиғилиб муҳокама қилиш керак.
Comments