Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш юз берди
29 jul 2020 23:00
News
Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш юз берди
3-10 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур йиғинга “Пахтакор” клубининг 13 нафар аъзоси чақирилган эди.
Бироқ бугун олинган сўнгги тест натижаларига кўра ушбу футболчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлар борлиги маълум бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби бошқа ўйинчиларни соғлигини хавф остида қолдирмаслик мақсадида “Пахтакор” клуби вакилларини йиғинган жалб этмасликка қарор қилди.
Шу сабабли, қуйидаги футболчилар миллий терма жамоамизнинг кейинги ҳафтадаги йиғинига келиб қўшилади:
Аббос Отахонов ("Металлург"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор"), Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Аббосжон Ғуломов ("Навбаҳор"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов ("Соғдиёна"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
Маълумот ўрнида, терма жамоа шифокори барча клуб шифокорлари орқали чақирув олган футболчиларнинг соғлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб турибди.
Шунингдек, мазкур йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.
Comments