Latest news

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  5 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди? News

"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоаси яқинда черногориялик ярим ҳимоячи Миомир Жюричкович билан шартнома имзолади.

Табиийки, барча расмиятчиликлар ҳал бўлганидан кейин янги легионер "Андижон" клуби матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

- Миомир, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф қачон бўлди ва сиз кутганмидингиз?

- Яхши кутиб олганинглар учун раҳмат. Бир неча кун олдин "Сараево" билан шартномани бекор қилдим ва дарҳол "Андижон"нинг таклифини қабул қилдим. 

- Ушбу чақирувни қабул қилишингизда сизни нима илҳомлантирди?

- Бир нечта легионерлар "Андижон"да ўйнайди. Улар менга клуб ҳақида жуда яхши фикрларни билдиришди ва ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимни тавсия этишди. 

- Бунгача ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

- Айтиб ўтганимдек, Черногория ва болқонлик кўп футболчилар бу ерда ўйнаган ва ҳали ҳамон Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб боришади. Уларнинг барчаси бу ердаги футболдан мамнун. Шу боис, мен ҳам худди шундай бўлишига умид қиламан.

- Жамоага сиздан олдин босниялик Мирзад Механович ҳам келди. Сизнинг охирги клубингиз Босниянинг "Сараево" клуби эди. Механовични яхши танисангиз керак?!

- Албатта, мен Мирзадни жуда яхши биламан. Босния чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири ҳамда жуда ажойиб голли пасларни амалга ошира олади. Аминманки, янги мавсумда унинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. 

- Бош мураббий билан гаплашдингизми?

-  Мураббий билан учрашдим. Мирзад унинг машғулот ўтказиш услубини мақтади. Бизни олдинда Анталиядаги бир ойдан зиёд йиғин кутиб турибди. У ерда бир-биримизни яхшироқ билиб олиб, бирга муваффақиятли ўйнашимизга умид қиламан. 

- "Андижон"га ўтишингиз фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

- Шартномамни бекор қилганимдан сўнг қисқа вақт ичида жуда кўп таклифлар қабул қилдим. Лекин «Андижон»ни танлашга қарор қилдим. Чунки бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлишига ишонаман. 

- Жамоанинг ашаддий мухлисларига нима дейсиз?

- Мен клубларни танлашда уларнинг мухлисларига ҳам эътибор қаратаман. Энг яхши мухлисга эга жамоани танлашни афзал кўраман. Биламанки, бизнинг ишқибозларимиз Ўзбекистонда тенгги йўқ ҳисобланишади. Улар "Андижон"ни танлашимдаги энг асосий сабаб деб айта оламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика