Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  18 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси News

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги илк кунида клуб медиасига интервью берди.

- Қодир, "Манчестер Сити"га хуш келибсиз. Эндиликда бизнинг футболчилардан бири бўлиш қандай экан?

- Бу жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. "Манчестер Сити" дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, бу ерга соврин ютиш учун келдим.

- Айни дамда "Сити"га ўтиш сиз учун тўғри қадамлигига нима ишонтирди?

- "Манчестер Сити" энг йирик жамоалардан бири. Гвардиола - жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан. Шу сабаб келдим.

- Фаолиятингиз йўли ҳақида айтиб бера оласизми?

- Болаликдаги биринчи жамоам "ТошКуч" бўлган. У ердан "Бунёдкор" академиясига ўтганман. Академиядан сўнг профессионал футболдаги илк клубим Беларусь жамоаси бўлган. 18 ёшимда у ердан Францияга, бугун эса "Манчестер Сити"га ўтдим.

- Нега 45 рақамни танладингиз? Олдин ҳам ушбу рақамда ўйнагансиз, у сиз учун ўзгача аҳамият касб этадими?

- Профессионал футболни Беларусда 45 рақам остида бошлаганман. Шу сабабли бу рақамни олдим.

- Сиз тез ўсишга муваффақ бўлдингиз. Хабарларда кўплаб жамоалар сизга қизиқиш билдирганини ёзишди. Шунча жамоалар турганда, нега айнан "Сити"ни танладингиз?

- Олдинроқ айтдим, энг яхши жамоа, энг яхши мураббий, энг яхши чемпионат.

- Ўтган йили ёки ундан олдин "Манчестер Сити" ўйинларини кўришга имконингиз бўлганми? Нима деб ўйлайсиз, қандай футбол намойиш этамиз?

- Ўйини зўр, бошқача, ҳамманикига ўхшамайди.

- Пеп Гвардиола қўл остида ишлаш сиз учун қанчалик муҳим? Бу "Сити"ни танлашда асосий ролни ўйнадими?


- Чунки доимо энг яхшисини танлаганман. Мен яхшилар билан ишлаш учун келдим.

- Янги мамлакат, янги лига... Ҳаётингиздаги янги чақирувлар сизни ҳаяжонлантиряптими? Чунки жуда ёшсиз, 20 ёшдасиз.

- Мен ҳар доим қийинчилик билан келганман. Ҳеч нарсада тўхташ йўқ.

- Сиз Премьер-лига тарихидаги биринчи ўзбек футболчиси бўласиз. Бу сиз ва оилангиз учун жуда фахрли онлар бўлса керак. Уйингиздагиларнинг реакцияси қандай бўлди?

- Бу нафақат мен учун, балки бутун Ўзбекистон учун (катта муваффақият). Мен Англия Премьер-лигасидаги биринчи ўзбекман. Бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади...

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ 2026 йилдаги мундиалда иштирок этишга яқин турибсиз. Бизга мамлакатингиздаги футбол ва у қандай ўсаётгани ҳақида қисқача гапириб бера оласизми?

- Ўзбекистонда футболга эътибор жуда катта. Шу сабаб ҳамма мундиалда иштирок этишимизга ишонишмоқда. Бир қадам қолди...

- Отангиз ҳам профессионал футболчи бўлган. У сизнинг фаолиятингизга қанчалик таъсир кўрсатган?

- Дадамнинг футбол ўйнашини кўриб, менда ҳам қизиқиш пайдо бўлган. Борганман... Ҳозирги даражамга етишимга дадамнинг ҳиссаси катта. Ҳар бир ўйин ва машғулотдан сўнг хатоларни муҳокама қиламиз.

- Сўнгги савол. "Сити" футболчиси ва Абдуқодир Ҳусанов сифатида бу мавсумдаги мақсадларингиз қандай?

- Бу ерга ўсиш ва соврин ютиш учун келдим.


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика