Latest news

09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  16 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар News

Иван Бошкович - "Бунёдкор"га пул учун келмагани, ОФК кубоги ва "Насаф"даги хотиралар

Абдулҳафиз Абдулҳамидов бошчилигидаги "Футбол тайм" кўрсатуви ижодкорлари бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бораётган Иван Бошкович билан суҳбат уюштиришди.

Мухлисларга "Насаф" жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан яхши таниш бўлган ушбу футболчи суҳбат давомида бир қатор қизиқарли фикрларни билдирди.

"Бунёдкор" академиясида фаолият олиб бормоқдаман. Дастлаб клуб раҳбарлари билан музокара ўтказдик, сўнг келишувга эришдик. бунинг учун Улуғбек Мирзаевга миннатдорчилик билдириб қоламан. "Насаф"да ўйнаб юрган пайтларимда бир-биримиз билан танишиб қолгандик. Шу шу алоқалар сақланиб қолганди. Таиландда тўп тепиб юрган вақтларимда Бангкокда бир неча бор учрашдик. Бутсаларимни михга илгача "Бунёдкор" академиясида иш бошлаш истаги туғилди ва клуб билан алоқага чиқдим. Болалар билан ишимни бошламоқчи бўлдим. "Бунёдкор"дагилар мени тўғри тушунди ва ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Маҳоратим ва билганларим билан клуб ривожи йўлида ҳиссамни қўшсам хурсанд бўламан. "Бунёдкор" катта жамоалигини билардим. Шунинг учун бу ерга келишга қарор қилдим.

Ҳа, клуб олдига катта молиявий шартлар ва катта маош талабини қўймадим. Муҳими мен учун мураббийлик фаолиятимни йўлга қўйиб олиш. Маош ва бошқа нарсалар иккинчи даражали. Мен мураббий сифатида ўсишим ва олдинга интилишим керак. Қолган нарсалар босқичма-босқич бўлаверади. Мураббийлик лицензиялимни ва даражамни кўтариб олганимдан кейингина бошқа масалаларни кўриб чиқаман. Мен ушбу клубда мураббий бўлиб фойда келтирсам, ўзимни кўрсата олсам бўлгани.

Ҳа, "Насаф"даги дамларимни эсга олиш ёқимли. Бу нафақат менинг фаолиятимдаги балки, клуб тарихидаги энг катта натижа ҳисобланади. Мураббийлардан тортиб футболчиларгача юқори даражада бўлган. Шунга яраша маошлар ҳам юқори бўлган. Буни яширмайман. Замонавий футболда юқори мақсад қўйган жамоа молиявий шароитларсиз бирон катта натижага эриша олмайди. Қанча маош олганман? Буни айтсам проффессионалларга ҳос иш қилмаган бўламан. 2012 йилги мавсумда кўп нарса ўзгариб кетди. Демьяненко кетди, раҳбарлар ўзгарди. Мақсад ва вазифалар катта бўлмади. Мотивация пасайди. Ҳа, мавсум стартини омадсиз бошлаганмиз. Шунга қарамасдан биринчи даврани учинчи ўринда тугантганмиз. Лекин, иккинчи даврада қатор учрашувларда ғалаба нималигини билмадик ва пастга тушиб кетдик. Ўзбекистон кубоги финалида имкониятни бой бердик.

Мен ҳаётимни футболга бағишлаганман, у менга кўп нарса берди. Футбол орқали саёҳат қилдим, оиламни боқдим, кўпгина таниш дўстлар орттирдим. Отам ва Онам, яқинларим машҳур футболчи бўлганимдан хурсанд. Футбол менга берганларини эндиликда мураббий сифатида ўзига қайтармоқчиман. Энди мен футболга кўп нарса беришим керак. Шунингде,к севимли ишимни мураббий бўлиб давом эттиришим лозим. Футболчиликни якунлаб бошқа соҳада ишлашим ҳам мумкин эди. Лекин, футболда қолишни афзал кўрдим", - дейди Иван Бошкович "Футбол Тайм"га берган интервьюси чоғида. 



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика