Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор" News

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. "Навбаҳор" чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Биз олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди. 

Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам расман шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик. 

Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. "Пахтакор", АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди. 

"Навбаҳор"ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди",- дейди Тачмурод Агамуродов. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика