Latest news

03:05"Интер" ярим финалга чиқди  0 03:00Англия лига Кубоги. Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда!  26 02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  0 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  17 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  24 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  49 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  53 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз" News

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг бугунги учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб, тайёргарликни бошладик. Йигитлар Андижон об-ҳавосига кўникиб олишди. "Андижон" ўз уйида жуда кучли рақиб. "Андижон" мухлислари ҳақиқий 12чи ўйинчи. Ўтган учрашувда тактик жиҳатдан кичик хатоларга йўл қўйгандик. Бир очко билан жамоани табриклайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди", - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- "Қизилқум" бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб нима?

- Никола Лазаревич 4-1-4-1 схемасида ўйнаётган эдик. Ҳозир жамоада 4-5та йўқотишлар бор. Ўтган ўйинда Шаҳзод Раҳматуллаев ҳам жароҳат олди. Ҳозирги тактик услубимиз ўзгарувчан. Айниқса ҳужумга ўтган чоғимизда. Ҳимояда эса 5-4-1 схемасига ўтиб оламиз. "Сўғдиёна" билан ушбу тактикани синаб кўрдик. Бу услуб футболчиларга ҳам ёқди. Энди ушбу услуб устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ҳозир жамоада йўқотишлар бор. Биз ёшларга ишонч билдиряпмиз. Навоий футбол мактаби тарбияланувчиларига ишонамиз. Агар биз уларга ишонч билдирмасак, улар захирада қолиб кетишади. Уларни 5-10 дақиқага бўлса ҳам майдонга туширсак, улар яқин келажакда ўз ўрнини топиб кетади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика