Latest news

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  19 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  1 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат News

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат

Мураббий Сергей Лушан "Бунёдкор" клубида қолиб кетган қарзлари бўйича давлат органларига мурожаат қилганидан барчанинг хабари бор.

Бугун "Бунёдкор" клуби офиси муҳрлангани ва клубга тегишли автобуслардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Тўғри Чилонзор МИБ вакиллари келиб "Бунёдкор" клубига тегишли автобус, енгил автомобилларни банд қилишди. Яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Ходимларимиз ишлайдиган офислар эса муҳрланди. Бугун ушбу ҳолат юзасидан Республика Мажбурий Ижро Бюросига бордим. Аслида Лушан талаб қилаётган суммани битта автобусни сотиш орқали тўлаб юборишимиз мумкин. Шу боис офисларимиз муҳрланиши ортиқча эди. Вазият кўпчилик ўйлаганчалик ваҳимали эмас. "Бунёдкор" клуби кўп қийинчиликлардан ўтди, бундан ҳам ўтади. Тўғри айни пайтда клуб ҳисоб рақамида бунча пул йўқ. Аммо яқин кунларда бир қатор реклама ҳамкорларимиздан пул тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари "Пахтакор" клуби Акром Комилов бизнинг академиямизда ўқигани учун пул ўтказиши лозим, Шоҳруз Норхоновни "Сўғдиёна"га трансфер қилганмиз, Даврон Умировни ижарага берганмиз. Мана шу пуллар тушиши билан "Бунёдкор" бу муаммони ҳал қилади. Бу йилги харажатлар сметасида кўзда тутилмаган жуда кўплаб харажатлар пайдо бўлаётганидан футбол жамоатчилиги жуда яхши хабардор.

2015-2016 йилларда "Бунёдкор"да ишлаб кетган Сергей Лушан ва Бахтиёр Бобоев Лушаннинг бош мураббий сифатидаги шартномасига 2015 йил учун 400 миллион сўм, 2016 йил учун ҳам 400 миллион сўм, жами 800 миллион сўм кўтарма пулларини ёзишган экан. Лекин негадир Бобоев раҳбарлигида бу пулларни олишмаган ва ҳозиргача қарз тўланмай келмоқда. Зукко футбол мухлислари Лушан нима мақсадда ҳар йили жамоага янги легионерларни олиб келганини жуда яхши билишади. Шунча йил бу жамоада ишлаганлар инсонийликни бир четга суриб қўйишди.

Якунда шуни айтмоқчиманки, яқин кунлар ичида биз ҳам Сергей Лушан устидан давлат пулларини ўзлаштириш бўйича прокуратурага ариза ёзамиз. Бу мураббий қўл остида "Бунёдкор" ҳозиргидан бир неча баробар катта сметага эга бўлган ва Осиё чемпионлар лигасида биронта ўйинда ғолиб бўла олмаган йиллар ҳам бўлганини барча яхши эслайди", - дейди Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика