Latest news

00:52Малайзияда терма жамоа футболчисига кислота билан ҳужум уюштирилди  0 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  18 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  1 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади News

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади

Маълум бир вақт қийинчиликларни ўз бошидан ўтказган Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатида ижобий ўзгариш кузатила бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 311-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича ишга киришган бўлса, Ўзбекистондаги энг яхши сифатли хизматларни тақдим қиладиган "Trastbank" ТФАнинг титул ҳомийсига айланди. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Кубоги мусобақаси 2020 йилда "Trastbank Cup" деб номланади. Кубок соҳиби пулька саралаш йўлланмасини қўлга киритади ва уларда Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасига чиқиш имконияти бўлади.

"Trastbank Cup"да 2020 йил барча шартларни бажарга 2-лига вакиллари иштирок этади. Саватчалар 2-лига якуний жадвалидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2-лигада совриндор бўлган жамоалар ярим финалга қадар тўқнаш келмайдилар.

Ўйинлар уй сафар тизимида бўлиб ўтади. 1/2 финал ва финал учрашувлари, вақт тиғизлиги боис бир ўйиндан иборат бўлади.

"2021 йил умуман бошқа Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини кўрасизлар. Пандемия туфайли айрим режаларимиз ўхшамай қолди. Ҳозир 3та катта компания билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокара олиб боряпмиз. Улардан бири Кубок ўйинларимизга титул ҳомий бўлди. Энди 2-лига ва болалар лигамизнинг титул ҳомийлари бўйича иш бошладик. Ҳокимият ва ЎФА томонидан 2020 йилги молиявий ҳолатимиздаги муаммо бартараф қилинди. Кейинги йилги болалар лигаси, ҳар бир пойтахт чемпионатида иштирок этаётган футболчининг ёдида қолиши устида ишлаймиз", - дейди ТФА 1-вице Президенти Алишер Полатов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика