Latest news

20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  0 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик" News

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик"

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубогининг чорак финалида Япония билан тўқнаш келади.


"Самурайлар" ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Бу ишни 2018 йил олимпия терма жамоамиз уддасидан чиқа олганди. Хўш, бугунги учрашув олдидан улар қандай фикрда?


Жавоҳир Сидиқов - Японияга қарши ўйин футболчиларимизнинг кейинги фаолиятига таъсир қилади. Бугун шундай кун. Ҳамма босимни ташқарида қолдириш керак. Яқинлари, ота-она, дўстлари фахрланишлигини ҳис қилишсин. Майдонга эса масъулият билан тушишнинг ўзи ғалабани таъминлайди. Худодан дуо қилиб ғалаба ёр бўлишини сўраб қоламиз. Ортда қолган ўйинларда биз ҳам сизларнинг мухлисингизга айландик.  2018 йилги учрашувга келсак, ўшанда ички муҳитимиз ажойиб, жамоа аҳил бўлган. Ҳозирги терма жамоамизни ҳам ташқаридан кузата туриб бу борада муаммо йўқлигини сезяпман. 


Ботирали Эргашев - Нима бўлганда ҳам омад тилаймиз. Укаларимизга ишонамиз. Улар бунинг уддасидан чиқишади. Мусобақа якунида чемпионлик кубогини бош узра баланд кўтариш насиб қилсин. Ҳиссиётларга бой ўтган 2018 йилги Осиё кубогида Японияни кучли характер ва ирода эвазига ютган эдик. Бугун ҳам шундай бўлишини  истаймиз. 


Бобир Абдихолиқов - Япониянинг бу мусобақадаги ўйинларини кўрмадим. Шу боис бирор нарса дейишим қийин. Терма жамоамизга эса омад тилайман. Футболчиларимизга ишонамиз. Улар кутилган натижани қўлга киритишади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика