20 ёшли Хавертц ажойиб натижа қайд этди
15 dec 2019 11:25
News
20 ёшли Хавертц ажойиб натижа қайд этди
Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц кеча Германия чемпионати доирасидаги "Кёльн"га (0:2) қарши учрашувда иштирок этди.
Бу германиялик футболчи учун Бундеслигадаги 100-учрашувга айланди. У бу кўрсаткичга 20 ёш-у 186 кунлигида эришди ва мусобақада 100 та учрашувда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Иккинчи ўрин "РБ Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернерга тегишли (20 ёш-у 203 кун).
Эслатиб ўтамиз, Хавертц барча учрашувларни фақат бир клуб ("Байер") сафида ўтказган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments