Latest news

15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  9 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида News

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида

Чемпионлик учун курашда давом этаётган "Навбаҳор" кеча Фарғонада муҳим уч очкога эга чиқди.

"Истиқлол" стадионида "Нефтчи" билан кечган водий дербисида омад наманганликларга кулиб боқди. Учрашувда "Навбаҳор"нинг ғалаба голига Зоран Марушич муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг сербиялик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик. Марушич кеча Суперлигадаги саккизинчи голини урди. 

Neftchi

Fozil Musaev - 4'

Superliga. Round 22

18/10/2022, 18:30

2
:
1
Finished

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 29', Zoran Marusic - 64'

45'
90'
4'  Fozil Musaev
29'  Jamshid Iskandarov
64'  Zoran Marusic

- Кечаги баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди? Умуман дерби қандай таассурот қолдирди?

- Мазкур беллашувда жамоа ва мухлисларни бошқа учрашувларга қараганда ўзгача ҳиссиётлар қамраб олади. Чунки  дерби, деган номи бор. Стадиондаги футбол муҳитидан маълум эдики, ўйин мухлисларда катта ҳурмат уйғотганди. Ёмғир ва ноқулай ҳаво уларга асло тўсқинлик қила олгани йўқ. Якунда биз ўз ишқибозларимизга хурсандчилик келтирдик. Ғалаба доим ёқимли. 


Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Навбаҳор" меҳмонда "Нефтчи"дан устун келди


- Орада маълум вақт захирада қолишингизга тўғри келди. Ўрнингизда Александр Касьян ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Жароҳатим билан боғлиқ муаммоларим бор эди. Мураббий билан маслаҳатлашиб таваккал қилмай, дам олган маъқул, деган қарорга келдик. "Динамо" билан ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. 

- "Навбаҳор"да чемпионатни ҳам, кубокни ҳам ютиш учун қулай имконият юзага келган. Сизнингча қайси соврин муҳимроқ?

- Биз мавсум бошиданоқ олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Қўлимиздаги имкониятни қочириб юбориш ниятида эмасмиз. Икки фронтда кураш охиригача давом этади. 

- Суперлигада 2-3 ўринлар қанчалик қониқтиради?

- Кубок ва чемпионатда олдимизга қўйган мақсадимизга жамоадагилар билан биргаликда эришишимиз мумкин. Наманганга 2та кубок ва қувонч келтирамиз, деган умиддаман. 2-3 ўринлар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. 

- "Навбаҳор" таркибида қайси футболчи бу йил энг яхши бўлишга муносиб?

- Айни дамда шу жамоадаги ҳамма энг зўри. Чунки барчамиз битта вазифа йўлида меҳнат қиляпмиз. Мағлубият ва  ғалабани бирга қабул қиламиз. Мен учун чемпионат охиригача шундай бўлиб қолади. 

- Мавсум якунланмоқда. Бу паллада ўзига яраша хулосалар чиқариш, аввалги ўйнаган лигаларингиз билан таққослашингиз мумкин. Грузия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- Буни ҳамма ўзига ҳос тарзда кўради. Шунинг учун солиштириш қийин. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика