Latest news

08:02Копа Америка. Аргентина сўнгги дақиқаларда ғалабани «илиб кетди»  0 07:40Суперлига. Бугун Андижонда «оловли» ўйин бор  6 02:25Евро-2024. Дания - Сербия 0:0, Даниянинг голи хисобга олинмади  0 02:15Евро-2024. Англия - Словения 0:0, Палмер ваниҳоят майдонга тушди  0 01:55Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди  3 01:50Мусобақанинг энг зерикарли учршувида Англия Словения билан нурсиз дуранг ўйнади  17 01:18Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди  0 00:41"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади  2 00:35Евро-2024. Франция - Польша 1:1, Франция мусобақадаги биринчи голини урди  1 00:27"Рома" де Росси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди  0 00:25Евро-2024. Нидерландия - Австрия 2:3  0 00:10Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"  3 23:43Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик"  0 23:26Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  4 22:59Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди  25

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида News

"Суперлигада 2-3 ўринларни ўйлаётганимиз йўқ. Мен учун жамоадаги ҳамма энг зўри" — "Навбаҳор" ҳужумчиси кубок,чемпионлик ва водий дербиси ҳақида

Чемпионлик учун курашда давом этаётган "Навбаҳор" кеча Фарғонада муҳим уч очкога эга чиқди.

"Истиқлол" стадионида "Нефтчи" билан кечган водий дербисида омад наманганликларга кулиб боқди. Учрашувда "Навбаҳор"нинг ғалаба голига Зоран Марушич муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг сербиялик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик. Марушич кеча Суперлигадаги саккизинчи голини урди. 

Neftchi

Fozil Musaev - 4'

Superliga. Round 22

18/10/2022, 18:30

2
:
1
Finished

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 29', Zoran Marusic - 64'

45'
90'
4'  Fozil Musaev
29'  Jamshid Iskandarov
64'  Zoran Marusic

- Кечаги баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди? Умуман дерби қандай таассурот қолдирди?

- Мазкур беллашувда жамоа ва мухлисларни бошқа учрашувларга қараганда ўзгача ҳиссиётлар қамраб олади. Чунки  дерби, деган номи бор. Стадиондаги футбол муҳитидан маълум эдики, ўйин мухлисларда катта ҳурмат уйғотганди. Ёмғир ва ноқулай ҳаво уларга асло тўсқинлик қила олгани йўқ. Якунда биз ўз ишқибозларимизга хурсандчилик келтирдик. Ғалаба доим ёқимли. 


Coca Cola Суперлигаси. Водий дербисида "Навбаҳор" меҳмонда "Нефтчи"дан устун келди


- Орада маълум вақт захирада қолишингизга тўғри келди. Ўрнингизда Александр Касьян ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Жароҳатим билан боғлиқ муаммоларим бор эди. Мураббий билан маслаҳатлашиб таваккал қилмай, дам олган маъқул, деган қарорга келдик. "Динамо" билан ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. 

- "Навбаҳор"да чемпионатни ҳам, кубокни ҳам ютиш учун қулай имконият юзага келган. Сизнингча қайси соврин муҳимроқ?

- Биз мавсум бошиданоқ олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Қўлимиздаги имкониятни қочириб юбориш ниятида эмасмиз. Икки фронтда кураш охиригача давом этади. 

- Суперлигада 2-3 ўринлар қанчалик қониқтиради?

- Кубок ва чемпионатда олдимизга қўйган мақсадимизга жамоадагилар билан биргаликда эришишимиз мумкин. Наманганга 2та кубок ва қувонч келтирамиз, деган умиддаман. 2-3 ўринлар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. 

- "Навбаҳор" таркибида қайси футболчи бу йил энг яхши бўлишга муносиб?

- Айни дамда шу жамоадаги ҳамма энг зўри. Чунки барчамиз битта вазифа йўлида меҳнат қиляпмиз. Мағлубият ва  ғалабани бирга қабул қиламиз. Мен учун чемпионат охиригача шундай бўлиб қолади. 

- Мавсум якунланмоқда. Бу паллада ўзига яраша хулосалар чиқариш, аввалги ўйнаган лигаларингиз билан таққослашингиз мумкин. Грузия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- Буни ҳамма ўзига ҳос тарзда кўради. Шунинг учун солиштириш қийин. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика