Latest news

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  45 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси давом этади. "Лочинлар" бу сафар "Қизилқум"ни юта олмади News

Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси давом этади. "Лочинлар" бу сафар "Қизилқум"ни юта олмади

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" - "Қизилқум" 0:0
20 июнь 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Акмал Раҳимов, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Риҳсибоев, Хушнуд Суюнбоев
ВАР: Рустам Лутфуллин
АВАР: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Равил Шаяхмитов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Навбаҳор" - 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (8.Сияваш Ҳақназари, 87), 13.Филип Иванович, 17.Русланбек Жиянов (21.Гиорги Никабадзе,77), 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 87), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулхаев (11.Асадбек Собиржонов,61), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов.
Захира: 12.Александр Лобанов,  19.Шерзодбек Абдулбориев,  27.Озодбек Ўктамов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

"Қизилқум" - 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе (13. Николай Тарасов, 81), 10.Элгужа Лобжанидзе (4. Илҳом Ваҳобов,81), 11.Акаки Шулая (17. Муҳаммадали Ғиёсов,55), 14.Файзулла Қамбаров, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 71.Жамолиддин Убайддулоев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.
Захира: 1.Сайётов,  9.Абдуалимов, 24.Турсунов,  27.Жўрабеков, 37.Файзиев, 79. Диёр Раҳматиллоев.

Огоҳлантириш: Файзуллобек Жуманқўзиев ("Қизилқум") 30, Файзулло Қамбаров ("Қизилқум") 38, Тома Табатадзе ("Навбаҳор") 58, Николай Тарасов ("Қизилқум") 90+2

Амалга оширилмаган пенальти: Тома Табатадзе ("Навбаҳор") 70

ЯНГИЛАШ

Учрашув тугади. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Николай Тарасов

90+2. Яна Роберт Озолс тўпни қайтарди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЗАРБА. Жўрабековнинг зарбасини Юсупов қайтарди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Жамшид Искандеров ўрнига Сияваш Ҳақназарий, Тома Табатадзе ўрнига Шодиёр Шодибоев тушди.

85. ЗАРБА. Томанинг зарбасини Озолс қийинчилик билан қайтарди. Дарвозабон бугунги ўйиннинг қаҳрамони.

81. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Элгужа Лобжанидзе ўрнига Илҳом Ваҳобов, Гиорги Кухианидзе ўрнига Николай Тарасов тушди. 

79. ЗАРБА. Жокич ижросида зарба. Гол йўқ.

77. ЗАРБА. Сайфиевнинг супер зарбасига "Қизилқум" посбони супер сейв билан жавоб қайтарди. 

71. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Шаҳзод Раҳматуллаев ўрнига Диёр Раҳматиллоев, Файзуллобек Жуманқўзиев ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков тушди. 

70. ГОЛ ЙЎҚ. Тома Табатадзе пенальтини аниқ ижро эта олмади.

69. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди. 

68. ПЕНАЛЬТИ. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланди. Жарима майдончаси ичида Азизбек Усмонов Собиржоновга зарба беришига тўсқинлик қилган деб топилди. 

64. ЗАРБА. Асадбек Собиржонов "Қизилқум" жарима майдончаси ичида қулай имкониятни қўлдан бой берди.

61. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Достонбек Абдулхаев ўрнига Асадбек Собиржонов тушди. 

59. ЗАРБА. Ғиёсов Элгужага қулай қилиб вазият яратиб берди. Грузиялик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетди. 

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Тома Табатадзега сариқ карточка кўрсатилди. 

53. "Қизилқум"нинг ҳужумига якун етишмади.

50. ЗАРБА. "Навбаҳор"дан хавфли ҳужум. Аммо гол йўқ. Бу зарба эгаси Аброр Исмоилов эди.

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

39. Сайфиевнинг зарбаси анча ноаниқ. 

38. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ҳакам ВАРда вазиятни кўргач сариқ карточка кўрсатишни лозим топди. Қамбаров огоҳлантирилди. 

35. Акмал Раҳимовнинг ўзи ВАР монитори олдига борди. 

34. Ҳакам ВАРни тингламоқда. Қамбаров Жияновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Файзуллобек Жуманқўзиев. 

30. Искандеров жаримадан тўпни ўйинга киритди. Рақиб ҳимоячилари ўз ўрнида. 

26. ЗАРБА. Сайфиев ва Искандеров комбинациясини Жиянов зарба билан якунлади. 

16. "Лочинлар" ҳужумларини тўхтатмаяпти. "Қизилқум" ҳам яхши ҳимояланмоқда. 

15. ЗАРБА. "Навбаҳор"дан кетма-кет иккинчи ҳужум. Бу сафар бурчак зарбасидан сўнг Иванович боши билан зарба берди. Ноаниқ. 

14. ЗАРБА. Жамшид Искандеров чамаси 25 метрлардан зарба йўллади. Аммо ноаниқ. 

6. "Қизилқум" легионери Акаки Шулаяга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

2. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. 

2. ГООООООООООООЛ. ЙЎҚ. Руслан Жиянов гол урди фақат ўйиндан ташқари ҳолатда. 

- Учрашув бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика