Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик" News

Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Ҳавонинг иссиқлиги ҳам қийинчилик туғдирди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа кўп куч йўқотди. Шунга қарамай йигитлар ғалабага эришишди. Яхши имкониятларга эга бўлдик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик. "Сурхон" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман. 

- "Олимпик" ўтган учрашувда ҳам рақибнинг 2 та қизил карточкасидан сўнг кўпчилик бўлиб ўйнаган, бироқ ғалаба қозонмаганди. Бугун ҳам 2 та четлатиш, жамоангиз сон жиҳатдан устунликка эга бўлди ва ғалабага эришди. Ўйинларнинг фарқи нимада?

- Фарқи ўтган ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. "Бунёдкор" жамоаси зич ҳимояланди. Шунга қарамай имконият қилсак бўларди, омад етишмади. Бугунги ўйинда биз 1:0 ҳисобида олдинда эдик, шу боисдан ҳам осонроқ бўлди.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика