Latest news

20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  0 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  19 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31

Осиё Кубоги-2019га қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади News

Осиё Кубоги-2019га қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

Келгуси йил 5 январь - 1 февраль кунлари БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Ушбу Осиё Кубогига 4 май куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Дубай шаҳридаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида 24та жамоа гуруҳларга ажратилади.

Терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтинги бўйича 4та саватчага бўлинади. Мезбон БАА ФИФА рейтингидаги ўрнидан қатъи назар 1-саватчада бўлади.

Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21та жамоаниннг номи маълум: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон.

Қолган 3та жамоа номи 27 март куни бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика