Latest news

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  5 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191

18-тур Превьюси. "Атлетико" серияни давом эттира оладими, Месси бу сафар кимга жаримадан гол уради? News

18-тур Превьюси. "Атлетико" серияни давом эттира оладими, Месси бу сафар кимга жаримадан гол уради?

Бугун 18-турнинг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтади.

Испания. Ла Лига. 
18-тур "Леганес" – "Атлетик Бильбао"
2017 йил 14 январь; 17:00 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


18-турнинг дастлабки ўйинида "Леганес" ўз уйида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилади. Басклар ниҳоят сафардан ғалаба билан қайта олармикинлар, ёки мезбонлар мухлислари қаршисида уялиб қолмаслик учун рақибни хафа қилишадими? 

"Леганес" Ла Лигадаги дебют мавсумини ўтказаётганидан хабарингиз бўлса керак. Табиийки, "жон сақлаб қолиш" энг олий вазифа саналади. Ҳозирча "ўрмончилар" турнир жадвалида 16-поғонани эгаллаб турибди. Хафли зона билан орадаги масофа бор йўғи 4 очко. Примерада жамоа 4 марта зафар қучди ва уларнинг биттасигина ўз уйида нишонланди. 12-турда "Осасуна" мағлуб этилганди 2:0, ундан сўнг дебютант яна икки бор ўз майдинида баҳс ўтказди, "Вильярреал" (0:0) ва "Эйбар" (1:1) билан дурранг. 

Майдонга туша олмайдиганлар: 
"Леганес": Дарвозабон Хон Андер Серантес ва ҳимоячилар Диего Рико, Алберто, Коне, Роберт Ибаньес жароҳат олган бўлса, ярим ҳимоячи Унаи Бустинса эса дисквалификация туфайли ўйинни четдан кузатади.
"Атлетик": Агер Акете ва Йерай Алварез 


Сўроқ остида: 
"Леганес": Виктор Диас ва Александр Шимановски.
"Атлетик": Де Маркос ва Иньиго Лекуе

"Атлетик" бу мавсумда меҳмонда яхши ўйнай олмаяпти. Унда нега 7-ўрин деяпсизми? Бу натижа учун жамоа ўз майдони ва мухлисларига ташаккур айтиши зарур. Айнан уй жамғарилган муҳим очколар сабаб еврокубок йўлланмасига яқин турибди. 

Сафарда жамоа 8тадан 5та ўйинда мағлуб бўлди. Ўша ўйинларда бор йўғи 7та гол ура олишди басклар. Шунингдек, ҳимоядаги муаммолар ҳақида ҳам айтиб ўтиш лозим. 


Статистика ва ўзаро учрашувлар тарихи:

Ие узр, бу рақиблар бугунги кунгача бевосита майдонда тўқнаш келишмаган. 

"Атлетик" сафарда ўтган оҳирги 5 учрашувда бор йўғи 1 марта дуррангга эришди, қолганларида рақиб ғалабани нишонлаган.

"Леганес" ўз уйида 3 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмайди. 

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, ҳар икки жамоа омадини ҳужумдан қидиради ва томошадинлар зерикиб қолишмайди деб ўйлаймиз. 


Турнир жадвали. Ушбу турдан аввалги ҳолат


Испания. Ла Лига. 
18-тур "Барселона" - "Лас-Пальмас"
2017 йил 14 январь; 20:15 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Барселона" асосий рақиби, чемпионат пешқадами "Реал Мадрид"дан 5 очкога ортда қолмоқда, етмаганига, "қаймоқранглилар" клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига кетгани сабаб қолдирилган, "Валенсия"га қарши ўйин ҳам бор. 

Вазият унчалик яхши эмас. Аммо, лекин, бироқ... МСН учлиги одатдагидек яхши формада. Суарес куни-кеча "Барса" сафидаги 100-голини уришга эришди. Месси бир-неча ўйиндан буён жаримадан гол урмоқда. Ҳужум чизиғининг яна бир вакили Неймар ҳам жуда узоқ давом этган голсиз сериясига оҳирги ўйинда якун ясади.   Бу учлик навбатдаги учрашувда ҳам рақиб дарвозабонини бир неча бор ранжитишга тайёргарлик кўрмоқда. Машҳур мураббийлардан бири айтганидек, "сиз ўйинларингизни ютаверинг, титул кейинроқ ўзи йўлингиздан чиқади". 

Қолганларни билмадик-ку, Месси худди шундай йўл тутмоқда чоғи. У хатто "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросимига ҳам бормай, жарима зарбаларини машқ қилди. Баъзилар, а нима, у бу ишни билмасмиди машқ қилади. У ҳеч нима ютмаслигини билгани учун ҳам бормаган, деганлар бўлди. Майли, бу энди сиз билан бизни эмас, Мессининг иши. 

Асл сабаб нимада бўлса ҳам, олиб борилган машғулотлар самарасини расмий ўйинларда кўриб турибмиз. 

"Кўк-анорранглилар" сафида йўқотишлар йўқ, ҳамма соғ-саломат. Кубок баҳсидан сўнг, кайфият ҳам чоғ. Футбол дунёси юлдузлари ижросида томошабоп ўйин кўришга умид қиламиз. 

(P.S: "Барселона" ва "Реал" мухлисларидан ёзилган бирор гап, ёки бошқа масалада тортишмасликни сўраймиз. Биздан эххеее неччи километр узоқда футбол ўйнаётган ва ундан завқ олаётганларни деб ҳамюртимизни ранжитмайлик. Асл мухлис арзимаган сабаб билан жамоаси учун "жангга" кирмайди)

Меҳмондаги ўйинларда "Лас-Пальмас" ижобий натижаларга эриша олмаяпти. 8 ўйинда 5 очко, мақтанишга арзийдиган натижа эмас албатта. 10 та гол урган жамоа ўз дарвозасидан 16 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу эса "Лас-Пальмас" ҳимоясида етарли муаммолар борлигини кўрсатиб турибди. Ва бугунги учрашувда "Барса" улардан унумли фойдаланиб қолишга интилади. 

Оҳирги 5 ўйинда "Лас-Пальмас" 3 бор ғалаба ("Уэска", "Спортинг Хихон" ва "Атлетико") қозонди ва 2 марта мағлуб (иккиси ҳам "матрасчилар" билан учрашувда) бўлди.

Майдонга туша олмайдиганлар: 
"Лас-Пальмас": Педро Бигас, Хосе Артильес.

Сўроқ остида: 
"Лас-Пальмас": Дани Кастельяно, Серхио Араухо ва Давид Симон.


Бугун бўлиб ўтадиган барча учрашувларни aleziya.com сайти орқали жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин!!!


Испания. Ла Лига. 
18-тур. "Атлетико Мадрид" — "Бетис" 
2017 йил 14 январь; 22:30 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Матрасчилар" йўқотадиган очколарини йўқотиб бўлишди. Аввалги мақоламизда айтганимиздек, чинакамига юқори ўринларни эгаллаш нияти бўлса, пойтахтликлар фақат ғалаба қозонишлари зарур. Жамоа инқироздан ўтиб олгандек, сабаби оҳирги 5 турда "Атлетико" 1 мартагина мағлуб бўлди (яна 3 ғалаба ва 1 дурранг). Қизиғи, ўша 4 баҳсда жамоа дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмади;  

"Атлетико" "Бетис"ни 6 ўйиндан буён мағлуб этади ва уларнинг 4тасида гол ўтказиб юбормаган. 

Пойтахтликлар "Бетис"га Ла Лига доирасида 2011 йил декабрь ойида сўнгги бор мағлуб бўлган. Ўшанда учрашув "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтган ва меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйин "матрасчилар"нинг Грегорио Мансано қўл остидаги сўнгги ўйини бўлганди. 

"Бетис" сафарда ўтган оҳирги 6 ўйиннинг 5тасида мағлубият аламини тотиб кўрди ва 1та ўйинда 3 очкога эга чиқди; 

Жамоа ҳужумчиси Кевин Гамейро бу мавсумнинг ўзида шериги Антуан Гризманнга тўпни 4 бор етказиб берганидан сўнг, француз гол уришга эришган. Бу чемпионатда, айнан бир шеригига тўп оширилгандан сўнг, энг кўп гол урилган вазият сифатида қайд этилди;

Ҳисобни очгандан сўнг очко йўқотмаган, яъни албатта ҳалаба қозониш борасида "Бетис" Ла Лиганинг энг яхши ва ягона жамоаси ҳисобланади; 

"Бетис"га қарши 5 ўйиннинг 4тасида Кевин Гамейро албатта рақиб дарвозасига йўл топа билган;

Гризманн ҳисобида ҳозирги вақтда 4та голли узатма бор. Мисол учун аввалги мавсумда (бутун мавсум давомида) Антуан тўп етказиб берганидан сўнг жамоадошлари 5 бор гол уришган холос.

Рубен Кастро "Бетис"нинг муҳим ўйинчиларидан бири. У жамоага қўшилганидан сўнг, умумий голларнинг 46,4% да бевосита иштирок этган (71 гол ва 19 та пас).


Испания. Ла Лига. 
18-тур. "Депортиво" – "Вильярреал"  
2017 йил 15 январь; 00:45 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Депортиво" тахмин қилинганидек, жадвалнинг қуйи поғоналаридан бирини эгаллаб турибди. Сафардаги ўйинларда жамоа ишлари юришмаяпти. Бу мавсум ла-коруньяликлар сафарда бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмади. Ўз уйида эса вазият бироз яхшироқ: 4 ғалаба – дурранг – 3 мағлубият. "Депор" мухлисларга манзур келувчи ўйин намойиш этмоқда. Ўртача ҳисобда жамоа 1,88 гол уриб, 1,25 тадан гол қўйиб юбормоқда.

"Вильярреал" янги йилни кўтаринки руҳда бошлади. "Сариқлар" кимсан "Барселона"ни мағлуб этишларига бир неча дақиқа етмай қолди. "Вильярреал" назаримизда нафақат Испаниянинг, балки бутун Европанинг — энг муросали клуби. Балки, 6 дурранг кучли учликка кириш учун камлик қилар, лекин "Вильярреал" 30 очко билан 5-ўринда бормоқда. Уларнинг учдан икки қисми "Эль-Мадригал"да қўлга киритилган. Жамоа минимал ҳисобда бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга тушади (жамоа шу мавсумнинг ўзида 3 марта 0:0 ҳисобдаги дуррангги имзо қўйди). 

"Депортиво" майдонида ўтган 8 тўқнашувнинг 6 тасида ҳар икки жамоа футболчилари гол уришга эришган. 


Аввалги ўйинлардан келиб чиқсак, "Депортиво" ўз майдонида ҳужумга катта эътибор қаратиши ва доим ҳам ҳимояда ишончли ўйин намойиш этолмаяпти. Шу сабабли ҳам бизни ҳар икки жамоа ижросидаги голларга бой учрашув кутиб турибди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика