Latest news

18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  3 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  0 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  0 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  1 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   1 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  16 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  6 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  15 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  1 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  21 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  5 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов истеъфога чиқарилди News

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов истеъфога чиқарилди

3 январь куни "Цементчи" клубнинг мавсум олди йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан: ўтган мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифалар, йўл қўйилган хатолар ва келгуси мавсумда назарда тутилган режалар ҳамда вазифалар масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида жамоа раҳбарлари томонидан ўтган мавсумда жамоа олдига кўйилган вазифа бажарилмаганлиги сабабли “Цементчи” жамоаси бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ўз аризасига биноан истеъфога чикарилди.

Ҳакимовдан истеъфоси ҳақида сўралганда қуйидагича жавоб берди:
- Мени раҳбариятга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўтган мавсумда олдимизга қўйилган 1-2-ўринни олиш вазифасини уддалай олмадик ва мен раҳбариятнинг қарорини ҳурмат қиламан. Жамоа аъзоларига эса омад тилайман. Мен қаерда бўлишимдан қатъий назар уларга доимо мухлислик қиламан, - дейди Абдумалик Ҳакимов

Эслатиб ўтамиз, “Цементчи” жамоаси ўтган мавсумда “Норин”дан 1 очко кам тўплаган ҳолда 74 очко билан биринчи лигани 3-ўринда якунлаган эди.

“Цементчи” матбуот хизмати
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика